Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

«Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилиниши мумкин

«Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилиниши мумкин

Айни пайтда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари томонидан «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилмоқда.

Даставвал қўмита ҳузурида экспертлар гуруҳи тузилди. Ҳозирги вақтда ушбу ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини дастлабки ўқишга тайёрлаш устида фаолият олиб бормоқда.

Маълумки, 2002 йилда «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган эди. Мазкур Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишини таъминлашдан иборат. Шу билан бирга, ҳар йили республикамизда 35 млн. м3га яқин маиший, 100 млн. тоннадан ортиқ саноат (шундан тахминан 14%и токсик) чиқиндилар ҳосил бўлиб, уларнинг аксарият қисми қайта ишланмайди ва такрор фойдаланилмайди. Шу нуқтаи назардан мамлакатни келгусида барқарор ривожлантиришнинг янги шароитлари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришни тақозо қилмоқда.

Шу муносабат билан амалдаги Қонунга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш зарурати пайдо бўлмоқда.

– Чиқиндиларни турларга ажратиш (саралаш) жаҳон миқёсида қўлланиладиган амалиёт эканлигини ҳамда чиқиндиларни бошқаришда муҳим аҳамият касб этишини, шунингдек тиббий, ветеринария ва биологик хавфли чиқиндиларни йўқ қилиш, симобли лампалар ва приборларни зарарсизлантириш бўйича махсус тажрибанинг мавжудлигини инобатга олиб Қонуннинг 2-моддаси иккинчи ва учинчи хатбошиларини «саралаш», «зарарсизлантириш» ва «йўқ қилиш» сўзлари билан тўлдириш таклиф этилмоқда, – дейди қўмита аъзоси Фарҳод Кувватов. – Бундан ташқари, саралаш ва зарарсизлантириш йўли билан пайдо бўлган чиқиндилардаги фақатгина фойдали компонентларни унумли равишда олишгина эмас, балки зарарли тиббий, ветеринария ва биологик чиқиндиларнинг хавфсиз йўл билан йўқ қилишни ҳамда симобли лампалар ва приборлар каби чиқиндиларни, оғир металлар (хром, никель, кадмий) бирикмаларини, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни зарарсизлантиришни амалга оширишга имкон берадиган бир қатор усуллар мавжуд. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, ишлаб чиқариш ва истеъмол жараёнида чиқиндиларнинг пайдо бўлишини камайтиришга, хўжалик фаолиятда уларнинг қайта фойдаланилиши самарасини оширишга, уларнинг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтиришга, табиий ресурсларни тежашни таъминлашга, шунингдек аҳолининг соғлиги ва генофондини сақлашга, мамлакатнинг барқарор ривожланишига ёрдам беради.


Кўришлар сони: 9574

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.11.2019
Қонун билан тасдиқланаётган Давлат бюджетида нималар кўзда тутилмоқда?

Бу йил парламент тарихида илк бор Давлат бюджети қонун билан мустаҳкамланмоқда. Бу, албатта, давлат...

13.11.2019
Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига қанча маблағ ажратилмоқда?

Таъкидландики, мазкур лойиҳада 2020 йилда соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари 14,8 трлн. сўмни...

12.11.2019
2020 йил учун Давлат бюджетига доир қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Йиғилишда қайд этилганидек, 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

Тадбирлар тақвими