Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

2018 йилгача татбиқ этиладиган лойиҳалар 547 миллион киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ҳамда 214 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

2018 йилгача татбиқ этиладиган лойиҳалар 547 миллион киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ҳамда 214 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида саноатни жадал ривожлантириш ва ялпи ички маҳсулотда унинг улушини 2030 йилга бориб 2015 йилдаги 33,5 фоиздан 40 фоизга етказиш, энергияни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш эвазига ялпи ички маҳсулот учун сарфланадиган энергия ҳажмини тахминан 2 баробарга қисқартириш вазифалари белгиланган эди.

Уларни амалга оширишда соҳага оид қонунчилик, хусусан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунлар ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 7 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган семинарда юридик ва жисмоний шахсларнинг ёқилғи-энергетика ва саноат соҳаси тармоқларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги йўналишида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама этилди.

Тадбирда Олий Мажлис депутатлари, тегишли вазирликлар, банклар, ташкилотлар, идоралар, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек экспертлар, мутахассислар ва ОАВ иштирок этишди.

Семинар қатнашчилари, мамлакатимизда бугунги кунда энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, балки катта миқдордаги маблағларни иқтисод қилиш, уни бошқа истиқболли лойиҳалар рўёби учун йўналтириш имконини бераётганлигини таъкидлашди. Жумладан, саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш йўналишида “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Асака” банки ва “Ҳамкорбанк” иштирокида “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси тизимидаги корхоналарда 2 та, “Ўзбекэнерго” ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятларида 9 та, “Ўзпахтасаноат” ҳамда Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаларида 6 та, жами 31 лойиҳа амалга оширилган. Пировардда ушбу субъектларда иқтисод қилинган 152,4 миллион киловатт соат электр энергияси ва 42,6 миллион куб метр табиий газ тоғ-кон, кимё, энергетика, нефть ва газ, қайта ишлаш каби саноат тармоқларига йўналтирилганлиги қайд этилди.

Семинар қатнашчиларининг эътибори, 2018 йилгача ҳаётга татбиқ этиладиган ушбу лойиҳалар 547 миллион киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ҳамда 214 миллион куб метр табиий газни тежаш имконини беришига қаратилди.

Шунингдек, мамлакатимизда маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун Европа иттифоқи давлатлари ўртача кўрсаткичига нисбатан кўпроқ энергия сарфланаётганлиги семинар қатнашчилари томонидан таъкидланиб, соҳада ҳуқуқий масалалар юзасидан тегишли тадбирлар белгилаш долзарблиги қайд этилди.

Семинарда, энергия ресурслари қазиб олиш, ёқилғи ва электр энергияси ҳосил қилиш ҳамда ундан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа эҳтиёжлари учун фойдаланишда қўлланиладиган мавжуд стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда бошқа тегишли норматив меъёрий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни энергия тежамкорлиги нуқтаи назаридан қайта ишлаб чиқиш зарурияти ҳам билдирилди.

Тадбир якунида сохада энергия сарфини камайтиришнинг ва самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий асосларини замон талабларига мувофиқлаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 11624

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.08.2019
Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Таълим ва тарбия — бутун жамиятнинг иши

Ҳар бир мамлакатнинг янада тараққий этиши, дунё мамлакатлари орасида етакчи бўлиши инновацион ва...

24.08.2019
Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Мактаб – бу ҳаёт-мамот масаласи

Дунёда инсон учун энг муҳим иш — фарзандини ўқимишли, зиёли қилиш бўлса, давлат учун энг долзарб...

24.08.2019
Ёрмамат ХОЛИЯРОВ: “Тарбия” фани миллий таълим жараёнида ўқитилиши — энг мақбул йўл

Бу — адолатнинг қарор топгани, таъбир жоиз бўлса, ғалабасидир. Зиёли, ўқимишли инсон элда азиз бўлиши,...

Тадбирлар тақвими