Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари халқаро-ҳуқуқий нормалар билан уйғунлаштирилди

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари халқаро-ҳуқуқий нормалар билан уйғунлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятига жадал суръатлар билан интеграциялашиб, ҳалқаро хуқуқ нормалари ва миллий манфаатларни мунтазам равишда уйғунлаштириб, халқаро аренада ўз ўрни ва нуфузига эга бўлиб бормоқда.

Бу борада миллий қонунчилигимизнинг изчил такомиллаштириб борилаётганлиги ва бунда энг аввало, халқаро умумэътироф этилган тамойилларнинг асос қилиб олинаётганлиги алоҳида аҳамиятга эга.

Бугунги кунда Ўзбекистон БМТ томонидан тан олинган бир қатор нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб, ушбу ташкилотлар томонидан қабул қилинган шартнома ҳамда конвенцияларга қўшилмоқда. Айниқса, мамлакатимизнинг 1992 йилда Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлганлиги Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқий кафолатлинишидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон мазкур ташкилотнинг бир қатор муҳим конвенцияларини имзолаган.

Куни-кеча парламентимиз томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенцияларидан бири бўлган “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан унинг ратификация қилиниши бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Мазкур Конвенциянинг муҳим тамойилларидан бири шундан иборатки, унга кўра, ходимлар ва иш берувчиларнинг ташкилотлар тузиш, ташкилотларга аъзо бўлиш, ўз устав ва маъмурий регламентларини ишлаб чиқиш, ҳаракат дастурларини тасдиқлаш ва амалга ошириш ҳуқуқлари таъкидланади, ва шу билан бирга ушбу ҳуқуқларни чеклаш ёки қонуний амалга оширишга тўсқинлик қилиш, уларнинг фаолиятини маъмурий тартибда тарқатиб юборилиши ёки тўхтатиб қўйилиши таъқиқланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур халқаро қоидалар миллий қонунчилигимизда ҳам ўз аксини топган. Хусусан, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи Ўзбекистон Конституциясининг 34 ва 59-моддалари, Меҳнат кодекси ва «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Парламентимиз томонидан қабул қилинган мазкур Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун Ўзбекистоннинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида акс эттирилган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умумэътироф этилган нормаларига содиқ эканлиги, ҳар бир инсоннинг бошқа ташкилотларга бирлашиш, шу жумладан ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларини тузиш ва уларга аъзо бўлиш ҳуқуқини кафолатлайди. Шу билан бир қаторда, мамлакатимизнинг халқаро ташкилотлар билан муносабатларидаги ижобий имиджини шакллантиришга хизмат қилади.

Акмал БУРХАНОВ, 

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 11937

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими