Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади

“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади

Ўзбекистонда “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинади, унинг лойиҳаси муҳокама учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари ўсимликларнинг ташқи ва ички карантини бўйича қуйидаги давлат тадбирлари тизимини амалга оширилишини таъминлашдан иборат, хусусан:

республика ҳудудини чет мамлакатлардан кириб келиб, мамлакат иқтисодига зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этиш;

зараркунандалар (зарарлиорганизмларни) ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилиш, шунингдек республиканинг улардан холи бўлган минтақаларига кириб боришини олдини олиш;

ўсимликлар маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантинига оид қоидаларга риоя этилиши ва тадбирларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;

импорт ва экспорт маҳсулотларини кимёвий усулда зарарсизлантириш, шунингдек, ўсимликлар карантини назоратидаги юклар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ўсимликлар карантини ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириб беришдир.

Шу билан бирга қонунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатлари ҳам белгилаб қўйилмоқда. Бундан ташқари, лойиҳада фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирок этиши масаласи ҳам алоҳида норма сифатида акс этган. 


Кўришлар сони: 13085

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.08.2019
Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари муҳокама этилди

Қайд этилганидек, миллий ахборот соҳасининг либераллаштирилиши аҳолининг медиа саводхонлигини оширишга,...

21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ...

21.08.2019
Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи...

Тадбирлар тақвими