Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик такомиллашади

Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик такомиллашади

2016 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорлигида ташкил этилган  «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутасадди ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад — Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик тараққиёти даврида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш йўналишида қабул қилинган қонунлар, қонуности ҳужжатларининг асосий мазмун-моҳияти, яратилган тизим, ҳамкорлик қирралари, шунингдек бу масалалар бугун жойларда қандай самара бермоқда, энг муҳими, кенг кўламли улкан ўзгаришлар барбарида олдимизда турган устувор вазифалар тўғрисида маълумотлар беришдир. Шунингдек энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, жамиятда миллатлар ва фуқаролараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ҳар қандай табиий ва техноген хусусиятли бало-қазоларни олдини олиш, бунинг учун юртдошларимизнинг доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, тинчлик учун курашиб яшаши қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканини туб моҳиятини етказишдир.

Семинарда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, фуқароларнинг хавфсизлигини, тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун зарур шароитларни яратиш мамлакатимиздаги давлат сиёсатининг муҳим йўналиши эканлиги алоҳида таъкидланди. Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигининг таркибий қисми бўлиб, у демократик ҳуқуқий давлатни ҳамда адолатли фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришнинг муҳим шарти бўлиб хизмат қилади. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг биринчи  Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг кучлари ҳамда воситалари томонидан амалга оширилмоқда.

«Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги, «Фуқаро муҳофазаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, қутқарув хизматларини тузиш ва улар фаолиятини ташкил қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этаётган қутқарувчиларни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқароларини,  ҳуқуқий ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосларини белгилайди.

Мамлакатда фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш мақсадида Фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракат қилиш давлат тизими, шунингдек  қутқарув хизматлари ҳамда қутқарув тузилмалари ташкил этилган.

Ҳозирда фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш масалаларини муваффақиятли ҳал этиш мақсадида самарали ҳаракат қилишга тайёр бўлган малакали мутахассислар тайёрлаш  тизими яратилган. Ўқув машғулотлари ахборот-коммуникация технологияларидан, замонавий авария-қутқарув асбоб-ускуналари, махсус транспорт ва техникадан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда.

Семинарда маърузачилар томонидан  бошқарув ва ҳокимият органлари раҳбарларини, шунингдек аҳолини ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш хусусида маърузалар қилинди. Хусусан, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги билимларни тарғиб қилишни такомиллаштириш, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўз ходимларини фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракатланишга тайёрлаш бўйича ўқув-моддий базани ривожлантириш,  хавфли геологик ва гидрометеорологик ҳодисалар ривожланадиган зоналарнинг мониторингини кучайтириш, фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг мавжуд куч ҳамда воситаларидан юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун иложи борича кўпроқ фойдаланиш, уларнинг кутилмаган вазиятларга тайёр туриши бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, энг қалтис участка ва объектларда тактик-махсус машқлар ўтказишни давом эттириш, аҳолига, шу жумладан ўқувчи ёшларга фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш асосларини ўргатиш масалаларига эътибор қаратилди.

Семинар иштирокчиларга аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда асосий йўналишлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди, парламент фаолияти, ҳамда вазирлик томонидан ишлаб чиқилган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги қонун ва бошқа шу каби режалар ҳақида фикр алмашилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилардан тўлақонли жавоблар олишди. 


Кўришлар сони: 4894

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.03.2017
Энергетика салоҳиятини юксалтириш депутатлар эътиборида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар...

28.03.2017
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда...

28.03.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини...

Тадбирлар тақвими