Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аграр соҳани барқарор ривожлантириш йўлида 01.02.2018
Аграр соҳани барқарор ривожлантириш йўлида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан  2017 йилдаги фаолият якунлари ва истиқболдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Қонун ижодкорлиги қўмита фаолиятининг устувор йўналиши бўлди 31.01.2018
Қонун ижодкорлиги қўмита фаолиятининг устувор йўналиши бўлди

Матбуот анжуманида келтириб ўтилганидек, Қўмитанинг 2017 йилги фаолият режасига қонун ижодкорлиги йўналишида 11 та қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш киритилган бўлиб, амалда 53 та қонун тайёрланди ва қабул қилинди. Шунингдек, Қўмитанинг 13 та нафар аъзоси ўтган даврда Қонунчилик палатаси депутатлари ташаббуси билан киритилган 11 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этдилар.

Қўмита фаолияти юзасидан ахборот беради 29.01.2018
Қўмита фаолияти юзасидан ахборот беради

2018 йилнинг 1 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг кутубхонаси залида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси фаолияти юзасидан ахборот беради.

Қўмита 2017 йилдаги фаолиятидан хулосалар қилмоқда 26.01.2018
Қўмита 2017 йилдаги фаолиятидан хулосалар қилмоқда

2018 йилнинг 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан  “Йил сарҳисоби: 2017 йилдаги фаолият якунлари ва истиқболдаги режалар”га бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида муҳим қадам 11.01.2018
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида муҳим қадам

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан  “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция низомининг ижро этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг бешинчи миллий маърузаси” юзасидан қўмита эшитуви бўлиб ўтди.

Янги қўмитанинг иш-режаси лойиҳаси муҳокама қилинди 09.01.2018
Янги қўмитанинг иш-режаси лойиҳаси муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 декабрдаги мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада яхшилаш, халқимизни тиббиёт тизими фаолиятидан рози қилиш – барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир” деб таъкидлаган эди.

Янги қўмита фаолият йўналишларини белгилаб олмоқда 05.01.2018
Янги қўмита фаолият йўналишларини белгилаб олмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасинининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмита аъзолари ташкилий масалаларни муҳокама қилиб олдилар.

Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси 06.12.2017
Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан Конституция қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти тингловчилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Оила ва аёллар ҳуқуқларининг муҳим мезони 04.12.2017
Оила ва аёллар ҳуқуқларининг муҳим мезони

Тошкент давлат педагогика университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси томониданЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб“Конституция – оила ва аёллар ҳуқуқларининг кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.



Конституция – фаровон келажагимиз омили 29.11.2017
Конституция – фаровон келажагимиз омили

Тадбирда Бош Қомусимизнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида фикр мулоҳазалар юритилиб, ёшлар Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси аъзолари билан амалий мулоқотда бўлдилар.

Аёллар муаммоларига шунчаки кўз юмиб бўлмайди 28.11.2017
Аёллар муаммоларига шунчаки кўз юмиб бўлмайди

Хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, тиббий маданияти ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, айниқса, оилаларни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий асосларини кафолатлаш бугун ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. Зеро, оналар чеҳрасига қувонч, мамнунлик ва шодумонлик улашиш, ҳар бир оилада тинч, тўкин, фаровон ва барқарор ҳаёт барпо этиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир.

Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди 09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг  ижтимоий ва  сиёсий   фаоллигини   ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоя қилиш - булар юртимиздаги ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишларига айланди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

04.07.2020
Ёшлар парламентининг вазифалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда жаҳон парламентларида ёшларнинг ўрни қандай? Улар билан ишлашда қандай чоралар кўрилмоқда?...

Тадбирлар тақвими