Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламентга касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси киритилди

Парламентга касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси киритилди

Айни вақтда Қонунчилик палатасида иш қизғин бормоқда. Хусусан, депутатлар янги таҳрирдаги “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси устида ишламоқдалар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ҳузуридаги киритилаётган қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ томонидан рўйхатга олинган “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси масъул этиб тайинланди. Қўмита ҳузурида даставвал экспертлар гуруҳи тузилди. Ҳозирги вақтда ушбу ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини дастлабки ўқишга тайёрлаш устида фаолият олиб бормоқда.

– Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ижтимоий-меҳнат соҳасида касаба уюшмалари эркинлигининг кафолатларини мустаҳкамлайди, дейди қўмита аъзоси Отабек Абдуғаниев. – Мазкур ҳужжат Халқаро меҳнат стандартлари, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларини миллий қонунчиликка самарали имплементация қилишда, касаба уюшмалари мустақиллиги кафолатларини таъминлаш, фаолиятининг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштиришга доир зарур ҳуқуқий базани шакллантириш, фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, ижтимоий-меҳнат соҳасида қонунийликни таъминлаш ва жамоатчилик назоратини мустаҳкамлашга хизмат қилади.



Кўришлар сони: 11114

Депутатлар минбари

Янгиликлар

01.06.2020
Депутатлар Давлат бюджети ижросидан қониқдими?

Ҳисоб палатаси томонидан 2019 йилда бюджет маблағларининг бирламчи тақсимловчилари соҳага ажратилга...

01.06.2020
Давлат бюджетининг ижроси депутатлар муҳокамасида

2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

30.05.2020
Ривожланишимизга нималар тўсиқ бўляпти?

Тадбиркорлар бугунги пандемия шароитида қандай фаолият кўрсатмоқда? Ҳукуматимиз томонидан кичик бизн...

Тадбирлар тақвими