Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Янги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Янги қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

“Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг мажлисида моддама-модда муҳокамадан сўнг қабул қилинди ва Сенатга юборилди. 

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳузурида тузилган экспертлар гуруҳи қонун лойиҳасини маромига етказиш ва такомиллаштириш бўйича қизғин ишлашди. Маълумки, ушбу қонун лойиҳаси 29 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган эди. Муҳокамаларда сиёсий партиялар фракцияларининг ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи томонидан келиб тушган таклифлар ўрганиб чиқилди ва бу қонун нормаларида акс этди.

Мазкур қонун лойиҳаси аҳолининг ҳожатманд тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг умумий талаблари ва асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек, ушбу соҳада давлат ва нодавлат ташкилотларининг ролини ошириш, ижтимоий ҳимоя соҳаси тизимидаги асосий тушунчаларни белгилашга қаратилган.

– Қонун лойиҳаси долзарб ва муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, аҳолининг ҳожатманд тоифалари манфаатларини қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамлаш, уларга кўрсатиладиган моддий ва маънавий кўмакнинг сифатини ошириш, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг йўналишларини аниқ белгилаб олиш имконини берувчи яхлит ҳужжат ҳисобланади. Шундай қилиб, қонун лойиҳаси аҳоли муайян қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади, – дейди қўмита аъзоси Урал ҲАИТОВ.

Қонун лойиҳасида асосан ижтимоий ҳимоя тушунчасига эмас, балки ижтимоий хизматлар масаласига кенгроқ урғу берилмоқда. Чунки, қонун айнан ушбу масалаларни ўз ичига қамраб олади.


Кўришлар сони: 10120

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими