Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ҳокимият органларига 6440 та тақдимномалар киритилган

Ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ҳокимият органларига 6440 та тақдимномалар киритилган

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари» режасига мувофиқ Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент вилояти ИИБ бўлинмаларидаги ижроси назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганилди ва унинг натижаларига бағишлаб жорий йил 30 сентябрь куни Қўмитанинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари билан бир қаторда Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, ҳуқуқшунос олимлар, ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги бошқа мутахассислар шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда мазкур қонун билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги, «Сурункали алкоголизм ва гиёҳвандлик ва заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида»ги Қонунларининг тегишли нормалари, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 1 сентябрлаги 131-сонли бўйруғи билан тасдиқланган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, профилактика инспекторлари ва милиция таянч пунктлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Йўриқноманинг ижро этилиши ҳолатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қонун қабул қилиниши билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчасига ойдинлик киритилиб, ҳуқуқ тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарлилкар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора – тадбирлар тизими эканлиги белгилаб берилди.

Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта-махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларининг «Ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахслар ҳамда ҳуқуқбузарлик фактлари юзасидан ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги Қўшма қарор ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилган.

Таъкидландики, Тошкент вилояти ИИБ томонидан қонун ижросини таъминлаш мақсадида 2015 ҳамда 2016 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, дастурдаги профилактик тадбирлар ижроси таъминланган.

Ҳуқуқбузарликларнинг умумий профилактикаси, яъни ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш мақсадида 2015 йилда «Қилмиш-қидирмиш», Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида «Бебошлик–умр заволи» номли видеороликлар тайёрланиб, вилоятнинг барча шаҳар-туманларидаги маҳаллаларида намойиш этилган.

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олиш, уларни камситилишига йўл қўймаслик мақсадида вилоят ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда учрашувлар ўтказилиб, чора-тадбирлар белгиланган. Чегара ҳудудларида яшаётган аҳоли томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилган.

Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2015 йил ва 2016 йилнинг 6 ойи давомида «Тозалаш-Антитеррор», «Спитамен», «Орият», «Назорат», «Арсенал», «Қидирув», «Қорадори-2016» «Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқалишига қарши кураш ойлиги», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги», «Ўсмир» ва «Давомат» махсус ва тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилган.

Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишини сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига 6440 та тақдимномалар киритилган.

Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси бўйича ходимлар томонидан 5530 (16167) нафар жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар ички ишлар идораларининг профилактик ҳисобига олиниб, мазкур шахсларга нисбатан яшаш, иш ҳамда ўқиш жойларидан мураббийлар бириктирилган.

Профилактик ҳисобда турганлар билан 58782 (33590) маротаба якка тартибдаги профилактик суҳбатлар олиб борилиб, 2693 (3463) нафари ишга жойлаштирилган, оилавий шароити оғир ва ижтимоий кўмакка муҳтожларининг 
597 (1075) нафарига моддий ёрдам кўрсатилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида вилоятда барча йўналишлар бўйича жиноятлар 0,4 фоизга, муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 7,6 фоизга, маст ҳолдагиси 11,5 фоизга, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 6,2 фоизга камайишига эришилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга оид тадбирлар амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси, яъни муайян шахсларнинг ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчига айланиш хавфини камайтиришга қаратилган профилактика чора-тадбирларини қўллашга доир фаолиятни янада кучайтириш лозимлиги эътироф этилди.

Тадбирда депутатлар, олим ва мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунидаги мавжуд бир қатор ҳуқуқий бўшлиқ ва турлича талқин қилинаётган нормаларни, шунингдек Қонун ва қонун ости ҳужжати ўртасидаги номувофиқликларни бартараф этиш масаласида бугунги кун талабидан келиб чиқиб, қўшимча ва ўзгартишлар киритиш муҳимлиги юзасидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирлар якунида Қўмитанинг тегишли қарори ва тавсиялари ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 17152

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.08.2019
Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Таълим ва тарбия — бутун жамиятнинг иши

Ҳар бир мамлакатнинг янада тараққий этиши, дунё мамлакатлари орасида етакчи бўлиши инновацион ва...

24.08.2019
Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Мактаб – бу ҳаёт-мамот масаласи

Дунёда инсон учун энг муҳим иш — фарзандини ўқимишли, зиёли қилиш бўлса, давлат учун энг долзарб...

24.08.2019
Ёрмамат ХОЛИЯРОВ: “Тарбия” фани миллий таълим жараёнида ўқитилиши — энг мақбул йўл

Бу — адолатнинг қарор топгани, таъбир жоиз бўлса, ғалабасидир. Зиёли, ўқимишли инсон элда азиз бўлиши,...

Тадбирлар тақвими