Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бухорода 33 та корхонага солиққа оид имтиёзлар берилиб, 8,4 млрд. сўм тежаб қолинди

Бухорода 33 та корхонага солиққа оид имтиёзлар берилиб, 8,4 млрд. сўм тежаб қолинди

30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Бухоро вилоятидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўтказилган тадбир мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш юзасидан қабул қилинган чора-тадбирларни амалга оширилиши ҳолатини ўрганишга, экспорт қилувчи корхоналарни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни кучайтириш юзасидан қўшимча таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган.

Ахборотда қайд этилишича, Бухоро вилоятида ўтган вақт давомида минтақанинг ташқи иқтисодий фаолиятини янги даражага кўтариш бўйича кўламли ишлар олиб борилган. Пировард натижада – кўриб чиқилаётган давр мобайнида 50 дан ортиқ корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятга жалб қилинган, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва Польша Республикасида 5 та янги савдо уйлари барпо этилди.

Бухоро вилоятида 2015 йил учун прогноз кўрсаткичлари тўлиқ ҳажмда бажарилганлиги ва 148,5 млн. долларни ташкил этганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Хусусан, ўтган йилда саноат экспортининг прогноз кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган бўлиб, уларнинг миқдори 28,1 млн. долларни ташкил этди. Хизматлар соҳасида ҳам сезиларли натижаларга эришилган бўлиб, уларнинг кўрсаткичлари 73,9 млн. долларни ташкил этди. Чунончи, 62,3 млн. долларлик туристик хизматлар кўрсатилди, Ўзбекистон Республикасининг норезидент корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар, шу жумладан, банк, суғурта ва бошқа молиявий хизматлар миқдори эса 11,5 млн. доллардан ошган.

Бухоро вилоятида мавжуд бўлган ваколатли банкларнинг 14 та бўлими ва 54 та филиали юқори экспорт кўрсаткичларига эришишда алоҳида ўрин тутди. 2015 йилда ва жорий йилнинг биринчи чорагида улар томонидан ижро учун 369,9 млн. доллар миқдоридаги 281 та экспорт шартномаси қабул қилиниб, шартномалар асосан Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Хитойдан ва бошқа мамлакатлардан бўлган шахслар билан тузилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш фондининг Бухоро филиали ҳам вилоятининг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда ўз ўрнина топган. 2015 йилда фонд 80 та тадбиркорлик субъектига 11 млн. доллар миқдорида, 2016 йилнинг биринчи чорагида эса – 50 та тадбиркорлик субъектига ўз экспорт фаолиятини ривожлантириш учун 15 млн. доллар миқдорида маблағ ажратган ҳолда ёрдам кўрсатди. Қурилиш материаллари, озиқ-овқат, кимё ва тўқимачилик саноати, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташқи бозорларга чиқарилган.

Таҳлил жараёнида минтақанинг фаол инвестициявий фаолияти қайд этилганлигини таъкидлаш лозим. 2011–2015 йиллар даврида Бухоро вилоятига 6853,0 млрд. сўм миқдоридаги чет эл инвестициялари жалб этилди. Масалан, агар 2011 йилда чет эл инвестициялари ҳисобига 1971,3 млрд. сўмлик капитал маблағлар ўзлаштирилган бўлса, 2015 йилда эса ушбу кўрсаткич 2 баробардан ортиқ ошди ва 3878,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Минтақанинг қулай инвестициявий муҳити божхона ва солиққа оид қонун ҳужжатларининг либераллаштирилиши билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. Чунончи, 2015 йилда экспорт қилувчи корхоналарга нисбатан божхона тўловлари юзасидан 1951,1 млрд. сўм ҳажмдаги имтиёз ва преференциялар қўлланилди. Уларнинг асосий қисми Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига нефть импорти учун, «ЛУКОЙЛ Узбекистан оперейтинг компани» МЧЖ га – «Қандим» газни қайта ишлаш заводини қуриш учун асбоб-ускуналарни олишга ва бошқа корхоналарга тўғри келди. 2016 йилнинг биринчи чорагида эса божхона имтиёзларининг миқдори 281,0 млрд. сўмни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг худди шундай даврига нисбатан 165,5 млрд. сўмга кўпдир. Имтиёзлар «Daewoo Textile Bukhara», «Knauf Gips Buxoro» МЧЖ, «Бухорогипс» АЖ каби корхоналарга ва бошқа корхоналарга тақдим этилди. Шу билан бирга, 33 та корхонага солиққа оид имтиёзлар берилган бўлиб, имтиёзлар уларга 8,4 млрд. сўмни тежаш имконини берди.

Эшитув доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси айрим минтақавий экспорт қилувчи корхоналарнинг ўз мажбуриятларини бажариш борасида орқада қолаётганлигини таъкидлади. Хом ашёнинг етишмаслиги ва товарни ишлаб чиқариш учун квотанинг йўқлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати паст эканлиги, хорижий ҳамкорлар томонидан олдиндан амалга ошириладиган тўловнинг кечиктирилиши ва бошқалар ушбу саноат корхоналарининг самарасиз экспорт сиёсатининг сабаблари деб айтиб ўтилди. Умуман олганда, вилоят бўйича экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилмаганлиги туманлар ва шаҳарлар кесимида Шофиркон, Жондор, Вобкент, Бухоро ва Ғиждувон туманларига тўғри келган.

Қўмита томонидан ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини адлия органлари томонидан кафолатли таъминлашга доир ахборот ҳам эшитилди. Тақдим этилган ахборотга мувофиқ ўтган давр мобайнида адлия органларига суд ижрочилари томонидан суд қарорларининг бажарилмаётганлиги, жарималарнинг ноқонуний қўлланилаётганлиги юзасидан мурожаатлар ва бошқа мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларни ўрганиш жараёнида бир қатор назорат қилувчи органлар томонидан текширувларни қайд этиш дафтарларини белгиланган тартибга зид равишда тегишли равишда тўлдирмаслик ҳолатлари аниқланган. Шу билан бирга, солиқ органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 2015 йилда 4 та солиқ тўловчига нисбатан ташқи савдо операцияларига доир имтиёзлар нотўғри қўлланилганлиги аниқланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Бухоро вилоятида ижро этилишининг бориши ҳақидаги ахбороти юзасидан парламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси уни маъқуллаш, тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу билан бирга қўмита томонидан ўз маҳсулотини (ишлари ва хизматларини) аввал экспорт қилмаган корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирларни қабул қилиш бўйича аниқ тавсиялар берилди. Экспорт қилувчилар доирасини кенгайтириш, экспорт фаолиятини диверсификациялаш мақсадида имтиёзлар ва преференцияларнинг янги турларини тақдим этишга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш чоғида божхона кўриги ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштируви жараёнини такомиллаштириш, вилоят иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишга доир комплекс чора-тадбирлар кўриш, экспорт қилувчи корхоналар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни кучайтириш шулар жумласидандир.


Кўришлар сони: 9560

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.08.2019
Марказий сайлов комиссиясига янги аъзолар сайланди

2019 йил 23 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат...

23.08.2019
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалламоқда

Аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият...

22.08.2019
Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари муҳокама этилди

Қайд этилганидек, миллий ахборот соҳасининг либераллаштирилиши аҳолининг медиа саводхонлигини оширишга,...

Тадбирлар тақвими