Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Янги қонун тадбиркорлик субъектлари зиммасига масъулият юклайди

Янги қонун тадбиркорлик субъектлари зиммасига масъулият юклайди

«Қариялар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тўғрисида»ги янги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 1-ўқишда қабул қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Сайловолди дастурида илгари сурилган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, замонавий тиббиётнинг энг сўнгги ютуқларини амалиётга татбиқ этиш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш вазифалари билан ҳамоҳанг.

Муҳокама жараёнида мамлакатимизда ижтимоий сиёсат жамият ҳар бир аъзосининг муносиб ҳаётини таъминлашга қаратилган ва давлат фаолиятида устувор йўналиш санаб келинаётганлиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашаётган, ижтимоий-сиёсий ҳаёт модернизациялашаётган шароитда мамлакатимизда қариялар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларини ижтимоийтаъминлаш тизимини қонунчилик йўли билан янада мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидланди.

«Қариялар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасига кўра 11-моддасида Тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнларига жалб этилиши белгиланган.

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган фуқароларнинг барча ҳуқуқларига риоя этилишини таъминловчи норматив-қонунчилик базаси шакллантирилган. Шунингдек, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида», «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида», «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида», «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида», «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонунларда аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиниши масалалари мустаҳкамлаб қўйилган.

«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун билан имкониятлари чекланган шахсларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг миллий модели шаклланишига асос солинди. Бундан ташқари, аҳолига бевосита ижтимоий ёрдам кўрсатилишини тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг комплекс тизими яратилди.

Шунингдек, мамлакатимизда қабул қилинган Давлат дастурлари ҳамда аниқ мақсадли ва манзилли давлат ижтимоий дастурлари доирасида Ўзбекистонда инсон камолоти, аёллар, болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлоднинг туғилиши ва уни тарбиялаш, кексаларни ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ кўплаб йўналишларда ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Давлат ижтимоий соҳани ривожлантиришга, шу жумладан аҳолининг турли гуруҳларини ижтимоий ҳимоя қилишга, болаларни, кексаларни, ногиронларни қўллаб-қувватловчи ижтимоий соҳа муассасаларини моддий-техник жиҳатдан таъминлашга бюджетнинг 60 фоизидан ортиғини ажратмоқда. Яъни ҳар йили давлат бюджети ҳисобидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга 2,45 трлн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланмоқда.

2016 йил 1-ярим йилида Давлат бюджетининг ижроси таҳлиллари шуни кўрсатадики, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳаражатларига 11.389.9 млярд сўм маблағ сарфланган. Бу эса йиллик давлат бюджетининг 59,8 фоизини, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 13,6 фоизни ташкил этди.

Бугунги кунда республикамизда пенсия олувчилар сони 3 млн нафарни ташкил этади. Жорий йилнинг 1-ярмида 130,3 минг нафар фуқарога биринчи маротаба пенсия тайинланган.

Мазкур кўрсаткичлар мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат жамият ҳар бир аъзосининг муносиб ҳаётини таъминлашга қаратилганлиги ва давлат фаолиятида устувор йўналишга айланганлигининг яққол ифодасидир.

Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва модернизация қилиш мақсадида ижтимоий хизмат кўрсатишга янгича ёндашувларни ва тушунчаларни излашни талаб қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ўтказилган инвентаризация якунларига кўра Ўзбекистонда бугунги кунда ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг умумий талабларини ва асосий тамойилларини белгиловчи ягона қонун ҳужжатига эҳтиёжнинг мавжудлиги аниқланди.

Зеро, мавжуд қонунларда ижтимоий ҳимоя тизимининг кўпчилик асосий тушунчалари қонун ҳужжатларида таърифланмаган, бу эса айрим нормаларнинг турлича талқин этилишига олиб келмоқда. Қўшимча ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни аниқлаш механизмлари, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартиби, уларнинг сифатини баҳолаш мезонлари, ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва тартибга солиш тамойиллари етарли даражада аниқлаштирилмаган. Бу, умуман олганда, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни ривожлантириш самарадорлигини пасайтиришга олиб келади.

Шу муносабат билан қонун ҳужжатлари бирхиллаштирилишини ва мақбуллаштирилишини таъминлайдиган ҳамда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларини ҳам, ижтимоий ҳимоя амалиётини ривожлантириш учун талаб этиладиган янги ҳуқуқий нормаларни ҳам ўз ичига оладиган қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурати юзага келди. Чунки, ижтимоий хизматлар тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши амалдаги ижтимоий хизматларни такомиллаштириш ва янгиларини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бундай хизматлар давлатдан ижтимоий ёрдам олиш эҳтиёжини келтириб чиқарадиган вазиятларнинг (ёлғизлик, соғлиғининг ҳолати, ёши, ногиронлик) олдини олиш ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш учун уларга ижтимоий кўмаклашиш учун зарурдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган Ўзбекистон Республикасининг «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси айнан ана шу мақсадларга хизмат қилиши билан ўта долзарб аҳамиятга касб этади.

Мазкур қонун лойиҳаси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида атрофлича муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида мамлакатимизда ижтимоий сиёсат жамият ҳар бир аъзосининг муносиб ҳаётини таъминлашга қаратилган ва давлат фаолиятида устувор йўналиш санаб келинаётганлиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар чуқурлашаётган, ижтимоий-сиёсий ҳаёт модернизациялашаётган шароитда мамлакатимизда қариялар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларини ижтимоий таъминлаш тизимини қонунчилик йўли билан янада мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидланди. Зеро, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўз Сайловолди дастурида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, замонавий тиббиётнинг энг сўнгги ютуқларини амалиётга татбиқ этиш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратиш вазифалари белгиланган бўлиб, бу мақсадларга эришиш борасида ўз электорати вакиллари билан изчил фаолият олиб бормоқда.

Қонуннинг биринчи ўқишда қабул қилиниши чоғида таклиф этилаётган Қонун лойиҳасида ижтимоий ҳимоя борасида идоралараро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик механизмлари белгилаб берилганлиги, фуқаронинг ёши ёки ногиронлигидан келиб чиқиб унга кўрсатиладиган ёрдам мезонлари аниқлик киритилаётганлиги, фуқарога кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар шакли ва турларини, ҳажми, шартларини, тавсия этилган хизматлар кўрсатувчилар рўйхатини, шунингдек ижтимоий кўмаклашиш тадбирлари мустаҳкамлаб қўйилаётганлиги фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Мазкур Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 1-ўқишда қабул қилинди.

Қариялар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф тоифаларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ягона Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши қонун аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга солибгина қолмай, балки уларнинг амалга оширилиши ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига, умуман мамлакатнинг янада ривожланишига кўрсатадиган таъсирининг таҳлил қилинишини ҳам таъминлайди. Шунингдек, давлат ижтимоий сиёсатининг амалдаги қонунчилик базасини тўлдиради, аҳолини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ижтимоий шерикликни яхшилайди ҳамда пировардида Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган мақсадларга хизмат қилади.

Соҳани ягона Қонун билан ҳуқуқий тартибга солиниши ижтимоий хизмат кўрсатишнинг мавжуд тизимини янада ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш даражаси, сифати ва самарадорлигини ошириш имконини беради.

Одинахон ЖАМОЛДИНОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати, УзЛиДеП фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 25475

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими