Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Оила, оналик ва болалик масалаларида қонунчиликни такомиллаштириш зарурати

Оила, оналик ва болалик масалаларида қонунчиликни такомиллаштириш зарурати Оила, оналик ва болалик масалаларида қонунчиликни такомиллаштириш зарурати Оила, оналик ва болалик масалаларида қонунчиликни такомиллаштириш зарурати Оила, оналик ва болалик масалаларида қонунчиликни такомиллаштириш зарурати Оила, оналик ва болалик масалаларида қонунчиликни такомиллаштириш зарурати Оила, оналик ва болалик масалаларида қонунчиликни такомиллаштириш зарурати Оила, оналик ва болалик масалаларида қонунчиликни такомиллаштириш зарурати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, экспертлар ва журналистлар иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ё.Умаров, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори М.Каттахўжаева ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш ғоя мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсадига айлангани инсон манфаатини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни камолга етказишда муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидлади. 

Истиқлол йилларида бу йўналишдаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишнинг мустаҳкам ҳуқуқий ва амалий механизми яратилди. Қабул қилинган ўндан зиёд қонун ва юздан кўпроқ меъёрий ҳужжат соҳада муҳим дастуриламал бўлаётир. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида бу борадаги ишлар янада кенгаймоқда. 

Мамлакатимизда аҳолига жаҳон андозалари даражасида бирламчи тиббий-профилактика, ихтисослашган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасида замонавий тизим яратилган. “Соғлом она – соғлом бола” миллий дастури ишлаб чиқилиб, уни амалга ошириш бўйича муҳим чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Аҳоли орасига янада чуқурроқ кириб бориш, оила, она ва бола манфаатини ҳар томонлама муҳофаза этиш мақсадида тиббий патронаж соҳасига асос солинди ва бу тизим узлуксиз такомиллаштирилмоқда. 

Эмлаш орқали юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича замонавий тизим шаклланди. Аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат билан таъминлаш, рационал овқатланиш маданиятини тарғиб этиш, озиқ-овқат маҳсулотларини фойдали элементлар билан бойитиш, микронутриент танқислиги туфайли келиб чиқадиган касалликларнинг олдини олиш ишлари тизимли ташкил этилмоқда. Мамлакатимизда жаҳон тажрибасида илк бор ҳомиладор аёлларни таркибида фойдали микроэлементлари бўлган поливитаминлар билан бепул таъминлаш амалиёти жорий этилди. 

Бундай кенг қамровли ишлар натижасида мамлакатимизда мустақиллик йилларида оналар ўлими 3,2 баробар, болалар ўлими 3,4 баробар камайди. Мамлакатимизда камолга етаётган болаларнинг тўқсон икки фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. 

Давра суҳбатида мамлакатимизда оила, оналик ва болаликни муҳофазалаш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар, истиқболдаги вазифаларга оид маърузалар тингланди. Бу борада қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, ушбу соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш хусусида фикрлашилди. 


Хужжатлар
Оналик маъруза.doc Хажми: 63 Кб
Список тендеров.xls Хажми: 2.4 Кб
Тадбир ташкилотчилари

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

Кўришлар сони: 13716

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими