Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилади

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилади

Маълумки, дунё аҳолисининг кўпайиб бориши шароитида озиқ-овқатга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Уни қондириш мақсадида ўсимлик ва ҳайвонот оламида саноатни интенсив ривожлантириш жараёни юз берди, бу эса ўз навбатида янги имкониятларни яратиш билан бирга озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлган хавф-хатарларни келтириб чиқармоқда ва бу глобал муаммо сифатида эътироф этилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан амалиётчи мутахассислар, олимлар, экспертлар, тегишли идора ва вазирликлар, фуқаролик жамияти институти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш» мавзусидаги давра суҳбатида ҳам айни шу масалалар муҳокама этилди.

Давра суҳбатида асосий эътибор мамлакатимиз аҳолисини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш орқали халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳамда турларини кўпайтириш юзасидан амалий чора-тадбирларни кучайтириш ва аҳолининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондириш масалаларига қаратилди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида аҳолининг соғлом овқатланиши борасидаги фаолиятни мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан вазифалар белгилаб берилганлиги қайд этиб ўтилди.

Таъкидланганидек, юртимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда мазкур соҳа “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги қонунлар билан тартибга солинмоқда. Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, қайта ишлаш, экспорт ҳажмларини ошириш, ички бозорни ва ички истеъмолни тўла таъминлаш, замонавий технологиялар асосида интенсив боғлар барпо этишни янада кенгайтиришга қаратилган бир қатор қарорлар ва аниқ манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан мамлакатимизда хавфсиз ва сифатли қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини етиштириш, айниқса маҳаллий корхоналарда хавфсиз, муҳим микронутриентлар билан бойитилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш йўли билан, аҳолининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондириш борасидаги фаолиятлар атрофлича таҳлил қилинди. Хусусан, депутатлар эришилган натижалар билан бир қаторда соҳадаги мавжуд камчиликларга ҳам эътибор қаратдилар. Озиқ-овқат саноатида маҳсулотларга қўшилаётган биологик фаол қўшимчалар, таркибида гени ўзгартирилган организмлар сақловчи озиқ-овқат маҳсулотларини республикамиз ҳудудига олиб кириш ҳамда истеъмол қилинишини тартибга солиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Давра суҳбати давомида соҳага оид қонун ижодкорлиги жараёни изчиллигини ва самарадорлигини таъминлаш, тайёрланаётган қонун лойиҳалари сифатини яхшилаш, шунингдек, қабул қилинган қонунларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган амалий фикр мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнггида қўмита томонидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.



Кўришлар сони: 10077

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими