Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш масалалари депутатлар муҳокамасида

Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш масалалари депутатлар муҳокамасида

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминланиши уларнинг самарадорлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Шу маънода, мавжуд қонунларни такомиллаштириш, янгиларини ишлаб чиқиш парламент палаталари олдида турган асосий вазифалардан бири саналади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари ҳамкорлигида соҳа мутахасислари, экспертлар, олимлар ва тегишли идораларнинг вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбати ҳам айни шу масалаларни қамраб олди. Тадбирда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон флорасини 4600 дан ортиқ ўсимлик турлари ташкил этади, улардан 3000 дан ортиғи ёввойи ҳолда ўсувчи олий ўсимлик турлари бўлиб, улардан 9 фоизи эса эндемик, яъни дунёнинг бошқа жойларида учрамайдиган турларни ташкил этади. Шунингдек, мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг бой, биологик ресурсларни, шу жумладан табиий ўсимлик жамоаларини ва улар ўсадиган муҳитнинг бир бутлигини, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турлари жамоаларини ва уларнинг генетик фондини сақлаб қолиш ва қайта тиклаш бўйича маълум тажриба тўпланди. Жумладан, ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган 60 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон ўз миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги, асосан сувда сузувчи қушлар яшаш жойлари сифатида халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ жойлари тўғрисидаги конвенцияларга қўшилди. Депутатлар қайд этганларидек, буларнинг барчаси соҳага доир қонунчиликни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Шу маънода тадбир иштирокчилари томонидан мамлакатимизда ўтган давр мобайнида мазкур йўналишда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини халқаро ҳуқуқ нормаларини инобатга олган ҳолда янада такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Давра суҳбати давомида ҳар иккала қўмита ҳамкорлигида амалдаги мазкур қонун нормаларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ундан кутилаётган ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва экологик натижалар муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 9575

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими