Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги салоҳияти

Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги салоҳияти

Мамлакатимизда ҳар йили соҳаларни ривожлантиришга бағишланган халқаро тадбирлар, кенг кўламдаги ижтимоий-иқтисодий форумлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт соҳаларидаги турли халқаро анжуманлар туристик салоҳиятни янада юксакка олиб чиқишга хизмат қилмоқда. Туризм соҳасини ривожлантиришда нафақат туристик фаолият, балки саноат, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожи бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Бинобарин, қадимдан юксак маданияти ва илм-фани, меъморий обидалари билан кўпчиликни ҳайратга солиб келган юртимиз истиқлол шарофати билан замонавий сайёҳлик марказига айланди. Мамлакатимиз ҳудудида турли давр ва цивилизацияга дахлдор тўрт мингдан ортиқ қадимий меъморлик ва санъат ёдгорликлари мавжуд. Улардан 140 таси ЮНЕСКО томонидан муҳофазага олинган тарихий объектлар рўйхатига киритилган. Ана шу бой маданий-тарихий меросимиз, мангуликка дахлдор кўҳна шаҳарларимиздаги ноёб меъморий обидалар, шунингдек, худудларимизда йилдан-йилга такомиллашиб бораётган замонавий инфратузилма Ўзбекистоннинг халқаро сайёҳлик бозоридаги юксак салоҳиятидан далолат беради. Самарқанд шаҳрида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгаши 99-сессиясининг ўтказилишида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор албатта.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Экотуризмни ровожлантиришнинг муҳим омиллари: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам шу хақда сўз борди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палати депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Табиатни мухофаза қилиш қўмитаси, “Ўзбектуризм” компанияси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати мутасаддилари, қўмита экспертлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Маълумки, Ўзбекистон дунё туристик бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида мустақиллик йилларида мамлакатимиз Президентининг бевосита ташаббуси билан ички туризмни ривожлантириш истиқболлари белгилаб берилди. Бугунги кунда мазкур йўналишлардан бири сифатида кўп минг йиллик бой ва бебаҳо тарихий, маданий ва маънавий меросимизни жаҳон ҳамжамиятига таништириш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини жаҳон стандартлари даражасида ташкил этишга қаратилган тизимли ва мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шулар қаторида айнан мустақиллик йилларида экологик туризмни ривожлантиришнинг муҳим чоралари кўрилди. Зеро, бугунги кунда юртимизда халқаро сайёҳлик, ички сайёҳлик йўналишлари билан бирга экологик сайёҳлик объектлари ҳам очилмоқда. Мамлакатимизда экология соҳасида қўриқланадиган ерларнинг умумий майдони 2 миллион гектарни ташкил этади, бундан ташқари 11 та қўриқланадиган табиий ҳудудий объектлар, 8 та қўриқхона, 400 дан ортиқ табиат ёдгорликлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Тадбирда соҳанинг ҳуқуқий базаси такомиллаштирилиб борилаётгани, жумладан “Туризм тўғрисида”ги Ўзбекистон Республликаси Қонуни асосида 30 дан ортиқ қонуности хужжатлар қабул қилингани, соҳада 50 га яқин халқаро, 44 та ҳудудий ва 20 дан ортиқ агентлик шартномалари амал қилаётгани эътироф этилди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан дунёда кейинги йилларда экотуризмга бўлган қизиқиш ортиб бораётганлиги, жумладан Ўзбекистон экологик мувозанатни сақлаш, атроф муҳитни асраб авайлашга қаратилган чораларни кўраётган давлатлар қаторидан ўрин олганлиги таъкидланди.

Бугунги кунда экотуризм йўналиши асосий туризм қонунчилигидан ташқари “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунлар билан ҳам тартибга солинмоқда.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар экологик туризм ва унинг инфратузилмасини янада ривожлантириш, миллий сайёҳлик хизматларини халқаро бозорларга таклиф этиш, хусусан замонавий хизмат кўрсатиш ҳамда экотуризм йўналишлари ва объектларини барпо этиш имкониятини кенгайтирмоқда.

-Шу билан бирга, қонунчилик базасини такомиллаштириш орқали туризм ва унинг таркибий қисми бўлган экологик туризмни ривожлантириш принципларини, босқичларини ҳамда мазкур йўналишнинг атроф-муҳит ва табиий объектларни муҳофаза қилишдаги иқтисодий аҳамиятини чуқур ўрганиш, таҳлил қилишни талаб этади– дейди қўмита аъзоси Қ. Жуманиёзов.

Шу билан бирга давра суҳбати иштирокчилари соҳада парламент, депутатлик, жамоатчилик назоратини ўрнатиш, қонунчиликни такомиллаштириш орқали қулай экологик мувозанатни сақлаб қолиш, сайёҳликнинг янги турлари, шу жумладан, экотуризм, геотуризм, экстремал, тиббий ва маданий йўналишлардаги сайёҳлик ҳамда альпинизм, рафтинг, балиқ ови йўналишларини ҳаётга тадбиқ этиш, қадимги ёдгорликлар ва ажойиб табиат манзарасига эга бўлиш, туристик объектларни қуриш ва таъмирлаш, туристик бозорда кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, экотуристлар учун энг муҳим бўлган Марказий Осиёда камёб ҳайвонларнинг эркинликда яшаши учун инфратузилма яратиш. Ўзбекистон ҳудудида йўқолиб бораётган ноёб ҳайвонот ва наботот оламини сақлаш ва кўпайтириш мақсадида қўриқхоналар таркибида жаҳон талабларига жавоб бера оладиган миллий табиий боғларни яратиш, экотуристик бизнесни шакллантириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлигини таъкидладилар.

Таъкидлаш лозимки, экологик туризмни ривожлантириш учун ҳали фойдаланилмаётган имкониятлар ҳам мавжудлиги таҳлил қилинди. Соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама этилди.

Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 10648

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими