Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболлари

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболлари

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фермерлар кенгаши ҳамда Тошкент ирригация ва мелиорация институти вакиллари иштирокида жорий йилнинг 26 май куни “Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболлари йўналишлари” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш натижасида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, халқимизнинг турмуш даражасини ошириш, бозорларимизда нарх-наво барқарорлигини сақлашдек муҳим ижтимоий масалаларни ҳал қилиш имкониятини бермоқда.

Хусусан, 2015 йилда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, мамлакатимизда мўл ҳосил етиштирилди. Қишлоқ хўжалигининг мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик ва чорвачилик каби тармоқлари тез суръатларда ривожланди ва 12,6 млн. тонна сабзавот ва картошка, 1,9 млн. тонна полиз маҳсулотлари, 1,6 млн. тонна узум, 2,7 млн. тонна мева етиштирилди. Бу эса ўз навбатида мавжуд сув ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланишни, шунингдек, иқтисодёт тармоқлари ўртасида мутаносиб тақсимлашни талаб этади. Бу борада мамлакатимизда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг оптималлаштирилиши ва диверсификация қилиниши фойдаланилаётган сув ресурслари умумий миқдорини камайтиришга катта улуш қўшмоқда.

Депутатлар ва тадбир иштирокчилари сувдан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича кўрилган чора-тадбирларва янги технологияларни жорий этилиши мамлакатимизда суғориладиган ерларда 1 гектарга сарфланадиган сув ҳажмини 42 фоиздан ортиқроқ қисқартириш имконини берганлигини таъкидладилар. Шунингдек, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уни тежаш имконини берувчи замонавий технологияларни қўллаш ва ва такомиллаштириш ҳамда янгиларини яратишга қаратилган илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этишини қайд этган ҳолда, уларнинг хуқуқий асосларини яъни,“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун нормаларини янада такомиллаштириш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Конференция иштирокчилари томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш учун имтиёзли кредит ажратиш тартибини соддалаштириш ва кредит маблағлари миқдорини кўпайтириш, томчилатиб суғориш тизими ва бошқа суғориш технологияларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини амалга оширувчи илмий муассасалар фаолияти юритиши учун қулайликлар яратиш, сув тежовчи суғориш тизимларини жорий қилиш бўйича давлат дастурини шакллантиришда ҳудудларнинг шарт-шароитларни ҳисобга олиш юзасидан бир қатор тавсияларни бердилар.

Конференция якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 11286

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими