Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қишлоқ ҳўжалиги соҳасига оид қонун талаблари назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

Қишлоқ ҳўжалиги соҳасига оид қонун талаблари назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

2016 йилнинг 20 май куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»гиҚонуннингҚорақалпоғистон Республикасида ижро этилиш ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда қуйи палата депутатлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўздавкарантин” инспекцияси, Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, глобаллашув шароитида қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг қамровли ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги, ўсимлик маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш бўйича савдо муносабатларининг ва товарларни давлатлараро айрибошлаш жараёни кенгайиб бормоқда. Хорижий давлатлардан ўсимлик уруғлари, мева-сабзавот, полиз экинлари ва манзарали ўсимликлар янги навларининг кириб келиши ўсимлик ва унга мансуб фитосанитария назоратини, ташқи ва ички карантин тадбирларини янада кучайтиришни тақозо этади.

Хусусан, карантин объектлари ҳисобланган ҳамда қишлоқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни республика ҳудудига кириб келишини олдини олиш долзарб масалалардан биридир. Бинобарин боғ ва токзорларни улардан самарали ҳимоя қилмай туриб, сифатли ва юқори ҳосил олиб бўлмайди.

Мутахассисларнинг фикрича, зарпечак бегона ўти ёки колорадо кўнғизи билан зарарланган картошка майдонида белгиланган муддатларда қарши кураш чора тадбирлари бажарилмаган тақдирда унинг ҳосилдорлиги 2-3 баравар камайиб кетади. Боғ ва токзорларнинг девпечак бегона ўти билан зарарланиши эса уларнинг қуриб кетишига сабаб бўлади.

Йиғилишда қайд этилганидек, Қорақалпоғистон Республикасида “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан ҳудудга кириб келаётган ва транзит бўлиб ўтаётган ўсимлик маҳсулотлари билан ҳозирда дунё бўйича рўйҳатда турувчи 335 дан ортиқ ўсимликларга оид карантин организмларининг кириб келишини ҳамда экспорт қилинаётган ўсимликлар билан бошқа мамлакатларга ўтиб тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 2013 йилда 43 минг гектар, 2014 йилда 42,9 минг гектар ва 2015 йилда эса 42,7 минг гектар экин майдонида 24 хил карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши назорат ишлари олиб борилган ва карантин объектлари борлигига гумон қилинган жойлардан намуналар олиниб, “Ўзбошдавкарантин” инспекцияси марказий карантин лабораториясида экспертизадан ўтказилган.

Шунингдек, инспекция томонидан чет давлатларга экспорт қилинадиган пилла ва пахта толаси, импорт ва экспорт билан шуғилланувчи юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган омборхоналар ва бўш транспорт воситалари зарарсизлантирилган.

Кенгайтирилган йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда айрим масалалар мавжудлиги ҳам айтиб ўтилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан фермер ва деҳқон хўжаликларига, бошқа корхона ҳамда ташкилотларга зараркунандаларга биологик усул билан қарши курашда етарли даражада ёрдам кўрсатилмаган.

Экспорт ва импорт қилинган маҳсулотлардан ҳамда назоратдан ўтказилган далалардан давлат стандартлари асосида олинган наъмуналар бўйича лаборотория хулосаларининг кечикиб келиши ҳолатлари қайд этилган.

Тадбир давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан соҳа мутахассисларининг фикр ва мулоҳазалари олиниб, мутасадди ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди ҳамда ушбу соҳага алоқадор қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Йиғилиш сўнгида, Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 11318

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими