Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Очиқликни таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш – давр талаби

Очиқликни таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш – давр талаби

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳрида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ахборот соҳаси экспертлари ва мутахассислари, журналистлар, Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш, аҳоли ва кенг жамоатчиликка ишончли ва тезкор ахборотлар етказишда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалиётга тадбиқ этиш бўйича зарур услубий тавсиялар бериш, шунингдек, очиқликни таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилаётган етакчи давлат органлари тажрибасини ўрганишдан иборат бўлди.

Маълумки, Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамияти институтлари тизимида алоҳида ўринга эга бўлиб, давлат ва жамият қурилиши соҳасида олиб борилаётган демократик янгиланишлар ва ислоҳотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Истиқлол йилларида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда миллий оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш борасида илғор демократик стандартларга мос мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар билан бир қаторда сўнгги йилларда фуқароларнинг ахборот ва сўз эркинлиги, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш борасида янги қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Ана шундай муҳим ҳужжатларидан бири Президентимиз томонидан илгари сурилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилиниши бўлди. Давлат идораларининг фуқаролар олдидаги ҳисобдорлиги бўйича конституциявий қоиданинг амалий механизмини ўзида акс эттирган ушбу қонун фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жамиятдаги муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини шакллантириш, аҳолини ишончли ва тезкор ахборотлар билан таъминлашнинг янги имкониятларини очиб берди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда 1400дан ортиқ оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг қарийб 60 фоизи нодавлат оммавий ахборот воисталарини ташкил этади. Интернет тармоғида оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган веб-сайтлар сўнгги беш йилда 2 баробар ошиб, ўтган йил якунида 324 тани ташкил этди. Шунингдек, айни пайтда юртимизда фаолият кўрсатаётган 8100дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам давлат ҳокимияти ва богшқаруви органлари фаолият ҳақидаги ахборотлардан фойдаланиш билан бирга уни тарқатиш билан ҳам фаол шуғулланмоқдалар.

Сўзга чиққанларнинг таъкидлашича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида очиқликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари алоҳида аҳамиятга эга. Ўз ўрнида бу борадаги ишларнинг истиқболдаги самарадорлигини ошириш тегишли қонуности ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш билан бевосита боғлиқдир. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида”ги қарори ва у асосида тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар алоҳида ўринга эга.

Семинар иштирокчилари ҳукуматнинг мазкур Қарори ижроси юзасидан тасдиқланган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш Методикаси билан танишдилар. Тадбирда айниқса, “очиқлик индекси” бўйича рейтинг баҳолашда давлат органларининг оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигининг самараси алоҳида ўринга эгалиги таъкидланди.

Семинар давомида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли, очқиликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида аҳолининг хабардорлигини оширишда ОАВнинг ўрнига доир масалалар бўйича маърузалар тингланди.

Тадбир иштирокчилари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти билан аҳолини таништириб боришда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган янги услублар билан танишиш баробарида етакчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг давлат идоралари билан ҳамкорлиги бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Семинар якуни бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг давлат идоралари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқилиб, аҳолини ишончли ва тезкор ахборотлар билан таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида очиқликни таъминлашнинг самарасини оширишга доир таклиф ва тавсиялар қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 9227

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими