Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Назорат институтининг назарий ва ҳуқуқий асослари

Назорат институтининг назарий ва ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистонда парламент назоратини амалга оширишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), олимлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори М.Алиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижтимоий ҳаётимизда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади. Шу асосда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизми мустаҳкамланмоқда. 

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 12 апрелда кучга кирган “Парламент назорати тўғрисида”ги қонуни билан парламент назоратини олиб бориш бўйича ҳуқуқий асос яратилди. Парламент назоратининг субъекти, объекти, шакллари ва бошқа муҳим жиҳатлари акс этган қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг парламент олдидаги масъулиятини кучайтириш учун қўшимча механизмлар яратди. 

Қонунда парламент назоратининг натижалари ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган. Парламент назорати натижалари бўйича қабул қилинган қарорларни кўриб чиқиш ва ижро этиш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мажбуриятлари ўрнатилган. 

Илмий-амалий семинарда мазкур қонун моҳияти ва унинг ижроси билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди. 

Кўришлар сони: 17365

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими