Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фармацевтика фаолияти ривожланмоқда

Фармацевтика фаолияти ривожланмоқда
Пойтахтимиздаги 7-клиник шифохонада фармацевтика фаолиятига оид қонун ҳужжатлари ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, даволаш-профилактика муассасалари вакиллари, шифокорлар, фармацевтлар иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари М.Хўжаева ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда фармацевтика саноати изчил ривожланаётгани, бир юз элликка яқин фармацевтика корхонасида бир ярим минг номда дори воситалари ишлаб чиқарилаётганини таъкидлади. 

2016 йил 5 январда кучга кирган янги таҳрирдаги «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонун бу борадаги чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этишда муҳим дастуриламал бўлаётир. 

Мазкур қонунда дори воситалари муомаласи, улардан тиббиётда фойдаланиш, фармацевтика саноатини ривожлантириш, дорихоналар фаолиятини кенгайтириш ва бошқа кўплаб янгиликлар ўз аксини топди. Дори воситаларининг сифати, хавфсизлиги ҳамда самарадорлиги, фармацевтика фаолияти устидан давлат назорати амалга оширилиши белгиланди. 

Семинарда қонунчилигимизга киритилган янгиликлар юзасидан фикр алмашилди. Соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. 

Кўришлар сони: 10823

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими