Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Навлар уруғчилигида жамоатчилик назорати ўрнатилади

Навлар уруғчилигида жамоатчилик назорати ўрнатилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан “Уруғчилик тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Т.Эшназаров ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида аграр тармоқда ҳосилдорлик ошаётганини, бунда селекция ишлари муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

Мамлакатимиз олимлари кўплаб янги навлар яратиб, ижобий натижаларга эришмоқда. 1996 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги қонуни, унга мувофиқ ишлаб чиқилган элликдан ортиқ қонунчилик ҳужжати бунга замин яратди. 

– Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда қишлоқ хўжалигига юқори сифатли уруғлар етказиб бериш муҳим аҳамият касб этади, – дейди “Ўздавуруғназорат” марказининг марказий синов лабораторияси мудири Улуғбек Ҳасанов. – Шу боис уруғчиликка жаҳон тажрибаси ютуқларини янада кенгроқ жорий этиш, уларнинг сифат кўрсаткичларини сертификатлаш, маҳсулотлар етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилишнинг ҳуқуқий механизмларини ривожлантириш соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштиришни талаб этмоқда. Эндиликда уруғларни категорияларга ажратиш, давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш, уруғчилик йўналишида фаолият олиб бораётган фермерларга алоҳида имтиёзлар бериш кабилар қонун лойиҳасида ўз аксини топмоқда.

Давра суҳбатида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг соҳага тегишли қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган ишлари юзасидан маърузалар тингланди. 

Уруғликларнинг сифат кўрсаткичларини сертификатлашни такомиллаштириш, уруғлик етиштириш ва реализация қилиш билан боғлиқ масалаларнинг ҳуқуқий механизмларини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Кўришлар сони: 10095

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими