Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мактабдан ташқари таълим самарадорлиги ошмоқда

Мактабдан ташқари таълим самарадорлиги ошмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Мактабдан ташқари таълим: сифат ва самарадорлик” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 
Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари мутасаддилари, илмий-тадқиқот институтлари, Республика таълим маркази мутахассислари, мактабдан ташқари таълим масканлари педагоглари иштирок этди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Шодмонов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори Э.Искандаров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Мактабдан ташқари таълим болаларнинг ўқишга қизиқишини ошириши билан бирга уларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, бўш вақтини тўғри ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган «Баркамол авлод» болалар марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўғил-қизларнинг истеъдод ва қобилиятини тўғри шакллантириш, касб-ҳунарга йўналтириш имконини бермоқда.

Анъанавий тарзда ташкил этилаётган «Она юрт оҳанглари», «Санъат ғунчалари», «Камалак» юлдузлари», «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика кўрик-танловлари, Тасвирий ва амалий санъат фестивали каби ижодий лойиҳалар мактабдан ташқари таълим масканларига қатнаётган болаларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка танитмоқда, уларни янада илҳомлантирмоқда. 

Давра суҳбатида мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги тўгараклар машғулотларининг сифати ва самарадорлигини янада юксалтириш, тўгарак раҳбарларининг касб салоҳиятини муттасил ошириш, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини малакали спорт мураббийлари билан янада кўпроқ таъминлашга оид масалалар атрофлича муҳокама этилди. 

Кўришлар сони: 10587

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими