Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

Қонун ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганилди
Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунининг Тошкент вилоятидаги ижроси юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. 
Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент вилояти ҳокимлиги, халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, адлия бошқармалари, вилоят суди ва прокуратураси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

– Президентимиз раҳнамолигида фуқаролик жамиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов. – Бу борада “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонун ва унинг жойлардаги ижроси муҳим аҳамиятга эга. 

Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни ижтимоий шериклик, фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамкорлигининг ижтимоий-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда ривожлантириш дастурларини амалга оширишга хизмат қилмоқда. Ижтимоий долзарб масалаларни ҳал этишдаги ўзаро муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш, давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. 

Қонунда аҳолининг ижтимоий фаоллигини юксалтириш, бандликка кўмаклашиш, атроф-муҳит ва аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш бўйича бир қатор нормалар акс этгани ҳам алоҳида таъкидланди. 

– Қонуннинг Тошкент вилоятидаги ижроси юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил якунлари бўйича қатор ижобий мисолларни келтириш мумкин, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси А.Ҳамроқулов. – Халқ депутатлари вилоят Кенгаши, вилоят ҳокимлиги, давлат бошқаруви органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишлаб 40 дан ортиқ давра суҳбати ва семинар ташкил этилган. Матбуот ва радио-телевидениеда 100 дан ортиқ материал эълон қилинган. 

Йиғилишда ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси фаолиятини такомиллаштириш, соҳадаги муаммо ва уларнинг ечимига оид фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кўришлар сони: 15887

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими