Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар бандлик масалаларига эътибор қаратмоқдалар

Депутатлар бандлик масалаларига эътибор қаратмоқдалар

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи ҳам энг муҳим вазифа экани, жорий йилда йилда 990 мингга яқин янги иш ўрни яратиш мўлжалланётгани, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳасини изчил ривожлантириш ҳисобидан 660 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши, бунда олий ўқув юртлари, лицей ва коллежларнинг 510 мингдан ортиқ битирувчиларини иш билан таъминлаш лозимлиги алоҳида таъкидланган эди.

Парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси Бандлик дастури кўрсаткичларининг ижросини, шунингдек мутасадди идора, комиссия ва ишчи гуруҳлари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида назорат-таҳлил тадбирини ташкил этиш масаласи муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Қўмита аъзолари, масалага алоқадор мутасадди вазирлик, ташкилотлар ва идораларнинг масъул раҳбар-ходимлари, Қўмита ҳузуридаги жамоат эксперт гуруҳи аъзолари иштирок этдилар.

Маълумки, бандлик масаласи мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб, аҳоли фаровонлиги, турмуш даражасига бевосита боғлиқ жараёндир. Зеро, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотларда ҳам айни шу масалаларга алоҳида эътибор қаратиб келинади.

Тадбирда таъкидланганидек, ўтган йили иқтисодиётимизни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, бандликни таъминлаш, одамларимизнинг даромади ва ҳаёт сифатини оширишнинг муҳим омил ва йўналишларидан бири бўлган хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш қаратилган тизимли ишлар мазкур масала ечимида муҳим омил бўлди.

Муҳокама жараёнларида Қўмита аъзолари томонидан ёшлар, айниқса, қишлоқ жойларда бандликни таъминлаш масаласи муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланиб, Йиғилишда 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси самарадорлигини Сурхондарё вилоятида ўрганиш бўйича назорат-таҳлил тадбири давомида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари ва юритишлари учун қўшимча имтиёзлардан тўла-тўкис фойдаланиш ҳамда янги иш ўринларини, шу жумладан касаначилик турларини кенгайтириш ҳисобига ташкил этиш учун мавжуд заҳираларни аниқлаш ва ишга солиш шунингдек, бандлик дастури параметрлари бажарилиши мониторингини тизимли амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Қўмита аъзолари ўтказиладиган ушбу назорат-таҳлил тадбири дастурга асосан яратилаётган иш ўринларининг сақлаб қолинишини ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, хусусан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, хотин-қизлар, ногиронлар ва ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли тоифаларини ишга жойлаштириш вазифаларини изчиллик билан амалга оширилиши масалалари диққат марказда бўлишини қайд этдилар.

Йиғилиш якунида ушбу масала юзасидан Қўмитанинг тегишли чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди. 

Кўришлар сони: 8591

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими