Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қишлоқ хўжалигидаги туб таркибий ўзгаришлар депутатлар муҳокамасида

Қишлоқ хўжалигидаги туб таркибий ўзгаришлар депутатлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш 2016 йил ва яқин истиқболга мўлжалланган иқтисодий дастурининг принципиал муҳим йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида қўмита аъзолари, мутахассислар, экспертлар, тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирокидамамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Йиғилиш иштирокчилари мамалакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, бу соҳада эришилаётган ижобий натижалар замирида селекция ишларини яхшилаш, ғўза ва бошоқли дон экинларининг районлаштирилган навларини жорий қилиш, замонавий агротехнологитяларни ўзлаштириш каби омиллар мавжудлигини таъкидладилар.

Айниқса, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, етиштирилган маҳсулотларни сақлаш инфратузулмасини ривожлантиришга эътибор берилаётганлиги, аҳолининг асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш, энг асосийси нарх-навони меъёрида сақлаш имкониятларини бераётганлигини эътироф этдилар.

2016 йилда ер майдонларини оптималлаштириш масалалари долзарб ўлиб қолаётганлиги, шу муносабат билан ер участкалари ни тақдим этиш масалаларини кўриб чиқиш комиссияларини ролини янада кучайтириш, улар фаолиятидаги очиқликни янада таъминлаш зарурлигини ҳисобга олиб, қўмита аъзолари келгусида мазкур соҳадаги ишларни ҳуқуқий асосларини мустахкамлашга эътибор қаратдилар.

Қўмита аъзолари мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ҳам алоҳида тўхталдилар. Бу масала юзасидан Қишлоқ ва сув хужалиги вазирининг ўринбосари Ш.Ҳамроевнинг ахбороти ҳам эшитилди.

Сувдан оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар мамлакатимизда суғориладиган ерларда 1 гектарга сарфланадиган сув ҳажмини 42 фоиздан ортиқроқ қисқартириш имконини берганлигини таъкидлар. Шу билан бирга, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уни тежаш имконини берувчи технологияларни такомиллаштириш ва янгиларини яратишга қаратилган ишларни, шу жумладан илмий тадқиқотларни кўламини кенгайтириш, амалда “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун нормаларини бугунги кун талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этишини қайд этдилар.

Тадбир якунида Қўмита мазкур масала юзасидан тегишли қарор қабулқилди ва бу соҳада ўз олида турган вазифаларни белгилаб олди. 


Кўришлар сони: 7958

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими