Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун ижодкорлиги самарадорлигини ошириш — устувор вазифа

Қонун ижодкорлиги самарадорлигини ошириш — устувор вазифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмитанинг экспертлари билан биргаликда қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари парламент палаталарининг 2015 йил 23 январдаги қўшма мажлисида қонун ижодкорлиги фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш борасида устувор вазифаларни белгилаб берган эди. Ана шундан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасининг ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари дастури ишлаб чиқилди ва унга кўра, қонун ижодкорлиги сифатини янада ошириш, ушбу муҳим жараёнга экспертларни, жамоатчиликни, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини кенг жалб қилишга эътибор қаратилди. Хусусан, мазкур йўналишда бир қатор қонун ҳужжатларига, жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламентига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари ҳузуридаги эксперт гуруҳларни шакллантириш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом қабул қилинди.

Йиғилишда бу борадаги фаолиятни янада такомиллаштириш, тайёрланаётган қонун лойиҳалари сифатини ошириш, мазкур жараёнда экспертлар иштирокини кучайтириш масалалари муҳокама этилди. Таъкидланганидек, Қонунчилик палатасида қабул қилинган ва яқинда Сенат томонидан маъқулланган “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, қонуности ҳужжатлари қабул қилиниши ва ижроси мониторингини олиб бориш қўмиталар олдида турган муҳим йўналишлардан биридир.

Мулоқот чоғида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, тегишли қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказиш ва қонун ижодкорлигига оид бошқа тадбирларни ташкил этиш масаласи танқидий кўриб чиқилди. Шу билан бирга, экспертларнинг қонунларни инвентаризация қилишда, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда ҳуқуқни қўллаш амалиётига ва халқаро тажрибани ўрганишга эътиборни кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Энг муҳими, қонун ижодкорлиги фаолиятини прогноз қилиш ва режалаштириш бўйича самарали тизим яратиш, хусусан, келажакда фан, таълим, маданият ва спорт соҳасига оид қабул қилиниши муҳим бўлган қонунларга аҳамият қаратиш вазифаси белгилаб олинди.

— Қонун устуворлиги, қонунийликни таъминлаш, амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш борасида қуйи палата қўмиталари бир қатор муҳим вазифаларни белгилаб олган, — дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Нодир Мухторов. — Бу жараёнда экспертларни, соҳанинг етук мутахассисларини жалб этган ҳолда, янги қабул қилинаётган қонун ҳамда қонуности ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқишга оид дастурларни тайёрлаш, стратегияларини белгилаб олиш орқали босқичма-босқич ишларни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Айни шу масалалар иштирокчилар диққат марказида бўлгани эътиборга моликдир.

Тадбир якунида қонунларнинг инвентаризацияси ишларини давом эттириш, уларнинг ишлаш механизмини кучайтириш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.   


Кўришлар сони: 10372

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими