Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Илмий-педагог кадрлар салоҳияти мамлакат тараққиётининг муҳим омили

Илмий-педагог кадрлар салоҳияти мамлакат тараққиётининг муҳим омили

Мамлакатимизда таълим тизимини модернизация қилиш, уни таркибий жиҳатдан қайта қуриш, таълим, фан, техника, технология, иқтисодиёт ва маданиятнинг замонавий ютуқлари асосида таълим дастурларини янгилаб бориш асосида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда.

Узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантиришга қаратилаётган давлат сиёсати даражасидаги юксак эътибор, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш йўналишларида қабул қилинган қарор ва фармонлар ҳамда мазкур йўналишдаги қатор ҳукумат қарорлари ёшларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, тизимдаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, реал иқтисодиёт шунингдек, мамлакат ҳаётининг турли жабҳаларига малакали кадрларни етказиб бериш имконини бермоқда.

16 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Олий таълим тизимида илмий-педагог кадрлар тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш механизмлари” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам иштирокчилар эътибори айни шу масалаларга қаратилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, қуйи палатанинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, Олий ва ўрта-махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Алоқа ва ахборотлаштириш, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари маъсул ходимлари ва бошқа ташкилотларнинг мутасаддилари, илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва олимлари, олий таълим муассасалари маъсул раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида узлуксиз таълим тизимини янада ривожлантириш, таълим мазмуни, сифати ва самарадорлигини ошириш, жаҳон стандартларига мос кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бугунги кундаги самаралари халқаро майдонда ҳам юксак эътирофга сазовор сазовор бўлаётгани алоҳида таъкидланди. Бунда Президентимизнинг 2012 йил 24 июлдаги “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ магистратура фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва рақобатбардошлигини кучайтириш, халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ диссертация ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий этиш асосида самарадорликка эришиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Тадбирда таъкидланганидек, айни пайтда илмий даражалар бериш бўйича амалдаги ихтисослашган кенгашлар чуқур таҳлил қилиниб, фан йўналишлари ва ихтисосликларнинг янги рўйхатини ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари ҳузурида тегишли фан йўналишлари бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи 40 та илмий кенгашлар тузилган. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ҳозирги кунда республикамиздаги олий таълим муассасаларида жами 925 нафар катта илмий ходим изланувчи докторлик диссертацияси бўйича илмий тадқиқот ишини олиб бормоқда.

Давра суҳбатида мамлакатимиз президентининг 2015 йил 
12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур йўналишдаги амалий ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилаётгани ҳамда бу борада амалга оширилган чора-тадбирлар чуқур таҳлил қилинди.

Тадбир давомида вазирликлар ҳамда ташкилотлар тасарруфидаги олий таълим муассасаларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳам кенг муҳокама қилиниб, иштирокчилар томонидан фикр мулоҳазалар билдирилди.

Давра суҳбати якунида “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларини тўлақонли рўёбга чиқариш, олий малакали илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш жараёнлари самарадорлигини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда халқаро таълим стандартлари даражасида олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлаш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ҳамда олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада кучайтириш йўналишларида тавсиялар ишлаб чиқилди. 


Кўришлар сони: 10361

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими