Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари” мавзуида семинар ўтказилди.
Унда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида аҳолининг тўғри овқатланиши борасидаги фаолиятни мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш юзасидан вазифалар белгилаб берилганлиги хусусида сўз юритилди. 
Ўзбекистонда шаклланган сабзавотчилик ва боғдорчилик маданияти азалдан маҳаллий ўғитлардан фойдаланишни кўзда тутадиган биологик деҳқончилик принципларига асосланган. Бу гени модификация қилинмаган, экологик тоза мева ва сабзавотлар етиштириш имконини бермоқда. 
Амалга оширилаётган ислоҳотлар қишлоқ хўжалигини тубдан диверсификация қилиш ва аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, шунингдек, етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг халқаро бозордаги юксак рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилаётир. Мазкур соҳа Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Ветеринария тўғрисида”, “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”, “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар билан тартибга солинмоқда. 
– Бозорларимиз йил давомида турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига сероб бўлади, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг овқатланиш гигиенаси бошқармаси бош мутахассиси, профессор Анатолий Худойберганов. – Улар бебаҳо истеъмол хусусиятлари, яъни таркибида табиий шакар, амино ва органик кислоталар, саломатлик учун муҳим бўлган микроэлементлар ва озиқ-овқат рационида ўрнини алмаштириб бўлмайдиган турли биологик моддаларга бойлиги билан қимматлидир. 
Тадбирда биологик фаол қўшимчалар, гени ўзгартирилган озиқ-овқат маҳсулотларини юртимизга олиб киришни тартибга солиш муҳимлиги қайд этилди. Хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларининг соғлом авлод тарбиясидаги аҳамияти, микронутриентлар билан бойитилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш, овқатланиш маданиятини тушунтириш масалалари ҳақида сўз юритилди. 

Кўришлар сони: 10700

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими