Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фармацевтика саноати янада ривожланади

Фармацевтика саноати янада ривожланади

Пойтахтимизда мамлакатимиз фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ва «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фармацевтика соҳаси ишлаб чиқарувчилари, журналистлар иштирок этди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари М.Хўжаева ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида фармацевтика саноатини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор халқимизнинг саломатлигини муҳофаза қилишда юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлади. 

2016 йил 5 январда кучга кирган янги таҳрирдаги «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонун соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлаётир. 

Фан ва технологиялар тараққий этган бугунги даврда фармацевтика саноати кун сайин ривожланмоқда, дори воситалари муомаласи, улардан тиббиётда фойдаланиш жараёнларида кўплаб янгиликлар юзага келаётир. Ана шу йўналишдаги илғор тажрибалар асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги қонунда бир қатор янги меъёрлар ўз ифодасини топган. 

Қонунга фармакологик ёки дори воситаларини ишлаб чиқариш, ушбу воситаларни клиник тадқиқотлардан ўтказиш бўйича алоҳида моддалар киритилган. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш, ушбу маҳсулотларни юртимизга олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби билан боғлиқ янгиликлар жорий этилган. Давра суҳбатида депутатлар ва мутахассислар ишлаб чиқарувчиларга қонунчилигимизга киритилган ана шундай янгиликлар хусусида сўзлаб берди. Тадбир қатнашчиларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.  


Кўришлар сони: 11443

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими