Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Тинчлик – тараққиёт ва фаровонликнинг асосий омили

Тинчлик – тараққиёт ва фаровонликнинг асосий омили

Жорий йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси тингловчилари учун «Тинчлик ва барқарорлик – мустақил тараққиётнинг бош омили» мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик Кенгаши вакиллари, Қуролли Кучлар Академияси тингловчилари ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Қонунчилик палатаси фаолияти, Юртбошимизнинг 2015 йил 23 январдаги парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган қонунчилик, назорат-таҳлил ва ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар, шу жумладан, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари, мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган асосий қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида тингловчиларга кенг маълумот берилди.

Семинарда қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбарининг узоқни кўзлаган, оқилона сиёсати натижасида миллий армиямизни профессионал асосда шакллантириш, ҳарбий қўшинларни модернизация қилиш ва уларни энг янги қурол-яроғ ва техника воситалари билан таъминлаш, ҳарбийлик касбининг нуфузи оширишга эришилди. Қуролли Кучлар қисқа давр ичида мураккаб шаклланиш йўлини босиб ўтиб, бугунги кунда сон жиҳатидан ихчам, ҳаракатчан, замонавий талабларга ҳар томонлама жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган армия сифатида ўзини намоён этмоқда.

Албатта, бундай ўзгаришлар замирида мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов томонидан янги давлат ва жамият қуришнинг ўзига хос йўли – “ўзбек модели”нинг ишлаб чиқилиши, уни амалга оширишга доир ислоҳотлар ётади. Замонавий армиямизни шакллантириш жараёнида ҳарбий қурилиш соҳасида мерос бўлиб қолган тажрибадан тўғридан-тўғри нусха кўчиришдан воз кечиб, реал геостратегик ва геосиёсий шароитни, замонавий урушлар ва қуролли можаролар хусусиятларининг ҳар томонлама ҳисобга олингани, Марказий Осиё минтақасида юз бериши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатлар театрининг ўзига хос жиҳатлари таҳлилидан келиб чиқиб иш тутилгани ва ўзимизнинг азалий миллий фазилат ҳамда анъаналаримизга таянилгани ўз самарасини бермоқда.

Шу маънода халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилаётган ҳужжат, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2012 йил сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолият концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун нормаларининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур ҳужжатда Ўзбекистоннинг турли ҳарбий-сиёсий блок ва альянсларга қўшилмаслиги, ўзининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича қатъий позицияга эга экани, ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари жойлаштирилишига йўл қўймаслиги, мустақил, изчил ва фаол ташқи сиёсат олиб бориши ҳақидаги принциплар қатъий мустаҳкамлаб қўйилган.

Шу маънода семинар иштирокчилари мудофаа ва хавфсизлик соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, бу борада ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада яхшилаш бўйича ўзаро фикр алмашишди.

Семинар якунида иштирокчилар тинчлик – тараққиёт ва фаровонликнинг асосий омили эканлигини таъкидлаш билан бирга, ушбу бебаҳо неъматни мустаҳкамлаш, уни доимо асраш билан бирга ёш авлод қалбига мустақилликнинг қадрига етиш тушунчасини сингдириш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини қайд этдилар ва бу борада ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. 


Кўришлар сони: 2376

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.05.2017
Ўзбекистон-ЕИ: парламентлараро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши

Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон-Европа...

19.05.2017
Метрология ва стандартлар иқтисодий ривожланишнинг муҳим мезони

Жорий йилнинг 19 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари ...

18.05.2017
Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси раиси ўринбосари, Бош котиби билан учрашув

Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси раиси ўринбосари ва Бош котиби Ван Чэн билан...

Тадбирлар тақвими