Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ўзбекистонда фармацевтика фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари

Ўзбекистонда фармацевтика фаолиятининг ҳуқуқий асослари  ва уни ривожлантириш истиқболлари

Маълумки истиқлол йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасига оид 20 та Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 дан ортиқ Фармон ва Қарорлари ҳамда ҳукуматимизнинг 100 га яқин норматив-ҳуқуқий хужжатлари қабул қилинди, яъни бу соҳада мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сонли “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида”ги Фармони бу соҳадаги ислоҳотларнинг изчил ривожланишида муҳим аҳамият касб этди.

Олиб борилган ислоҳотлар натижасида аввал мавжуд бўлган кўп бўғинли соғлиқни сақлаш тизими ўрнига тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий ва мақбуллаштирилган тизими яратилди, тиббиёт муассасаларининг моддий техник базаси мустаҳкамланди, юқори малакали тиббий ходимлар тайёрлашни ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришнинг мутлақо янги тизими жорий этилди. Ҳақиқатан ҳам, бугун соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Жумладан, юртимизда мустақиллик йилларида бир ёшгача бўлган гўдаклар ва оналар ўлими уч баробарга камайди, одамларимизнинг ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етгани, ёш авлоднинг жисмоний ва интеллектуал салоҳияти юксалгани фикримизнинг тасдиғи бўла олади. “Соғлом она ва бола йили” деб номланган бу йилда ҳам бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилиши табиийдир.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимига оид қонунчиликни такомиллаштириш борасида ОМҚП депутатлари томонидан ҳам самарали фаолият олиб борилмоқда. Жумладан, ўтган 2015 йилда ОМҚПнинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси масъул бўлган “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ва янги таҳрирдаги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ОМҚП томонидан тасдиқланиб Сенат томонидан маъқулланди ва Президентимиз томонларидан имзоланиб ижрога қаратилди.

Жорий йилнинг 26 февраль куни Қуйи палатанинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда фармацевтика фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида республика семинари бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутасадди рахбарлари ва ходимлари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда янги таҳрирдаги “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги ваколатлари ва соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақидаги маърузалар эшитилди.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 149 та фармацевтика корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан 1 минг 482 номдаги дори воситалари ишлаб чиқарилмоқда, яъни, давлат рўйхатидан ўтган 7228 номдаги дори воситаларидан 70 % четдан келтирилаётган дори воситаларига тўғри келмоқда. Шу нуқтаи назардан янги таҳрирдаги Қонунда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлашга қаратилган қатор енгилликлар қонун нормаларида белгилаб қўйилди. Семинарда фармацевтика фаолиятининг ҳуқуқий асослари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу соҳадаги ваколатлари кенгайтирилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари ва фармацевтика фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади, давлат буюртмасини шакллантиради ва давлат тиббиёт муассасаларида Асосий дори воситалари рўйхатидаги дори воситаларининг, шунингдек тиббий буюмларнинг мавжуд бўлиши устидан назоратни таъминлайди, фармакологик назоратни амалга оширади, кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, йилига камида бир марта – Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини шунингдек, икки йилда камида бир марта – Асосий дори воситалари рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Бу каби вазифаларни амалга ошириш юзасидан бугунги кунда вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга Қонунчилик палатаси депутатлари ва мутасадди рахбарлар томонидан тегишли жавоблар берилди. Қонун тарғиботига бағишланган бундай тдбирларни келгусида ҳудудларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.  


Кўришлар сони: 15297

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими