Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Интеллектуал мулк ҳуқуқи дахлсиздир

Интеллектуал мулк ҳуқуқи дахлсиздир

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришнинг барча ташкилий-ҳуқуқий чоралари комплекс амалга оширилмоқда. Соҳада қонунчилик базаси яратилиб, интеллектуал мулк тушунчаси қонунларимиздан ўрин олди. Бугунги кунда интеллектуал мулк соҳасидаги муносабатларни бевосита ёҳуд билвосита тартибга солувчи 10 дан ортиқ қонунлар, 30 дан зиёд ҳукумат қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатлар қабул қилинган.

Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида Давлатимиз Раҳбари томонидан интеллектуал мулк соҳасининг жамият ҳаётидаги, мамлакат ижтимоий-иқтисодий хаётидаги роли алоҳида баҳолаб берилди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори соҳани ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этишнинг хуқуқий механизмлари, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишга қаратилган чоралар белгилаб берилди. Маълумки, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш уларнинг яратилганлик факти бўйича ёхуд қонунларда назарда тутилган ҳолларда ваколат берилган давлат органи томонидан тартибга солиниши белгиланган.

Шу ҳақда 2016 йил 26 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Интеллектуал мулк соҳаси ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги конференцияўтказилди.

Конференцияда Қонунчилик палатаси депутатлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологияларни мувофиылаштирувчи қўмита, ижодий уюшмалар, соҳада фаолият юритаётган нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси ҳамда Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги негизида 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ташкил этилган бўлиб, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари белгиланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасининг ташкилий-ҳуқуқий негизи тўла яратилган бўлиб халқаро андозаларга жавоб берувчи қонунчилик асоси мавжудлиги конференция иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

Конференцияда асосий эътибор интеллектуал мулк соҳаси ҳуқуқий асосларининг ҳозирги ҳолатини ҳар томонлама таҳлил этиш, хусусан Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”, «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида», “Селекция ютуқлари тўғрисида”, “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги қонунларни таҳлил этиш натижасида аниқланган ички ва ташқи меъёрий қарама-қаршиликлар, қонун нормаларидаги қарама-қаршиликлар, айрим қонунларнинг бошқа қонун хужжатларига мутаносиб эмаслиги соҳани янада ривожлантиришга салбий таъсир ўтказиши мумкинлиги таъкидланди. Ҳуқуқни қўллаш амалиёти шуни кўрсатмоқдаки-деди қўмита аъзоси Азамат Зиё- ҳуқуқий жавобгарликнинг белгилангмаганлиги миллий воқелик миллий воқеликда интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий муаммо бўлиб қолмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда республикамизда интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини қатъий назорат қилиш, республика ҳудудига қалбаки товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши ва айланишига чек қўйиш чораларини кўришда ваколатли давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Конференцияда интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қонунларда назарда тутилган усуллар кенг муҳокама қилинди, хусусан, ҳуқуқни тан олиш, ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш масалалари, битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш масалалари, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш масалалари, зарарни тўлаш, неустойка ундириш, маънавий зиённи қоплаш ва бошқа ҳуқуқий муносабатни бекор қилиш ёки ўзгартиришга қаратилган чоралар таъминланаётганлиги таъкидланди. Шу билан бирга бугунги кунда танқидий ёндашишни талаб этадиган, амалдаги қонунчиликда интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганликнинг конкрет ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари учун жавобгарликни назарда тутувчи маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чоралари назарда тутилмаганлиги, мавжуд жавобгарлик чоралари ҳозирги кун техника тараққиётига мос эмаслиги бўйича таклифлар билдирилди.

Қўмита томонидан интеллектуал мулк соҳаси ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришгаоид халқаро ҳужжатлар қоидаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, ушбу соҳани тартибга солишга қаратилган қонун ва қонун ости ҳужжатларини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб янада такомиллаштириш, бу соҳадаги қонун ҳужжатлари ҳамда Давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Конференция якунида тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда Қўмита қарори қабул қилинди.  


Кўришлар сони: 16840

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими