Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фуқаролик жамияти институтларининг қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасидаги иштироки

Фуқаролик жамияти институтларининг қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасидаги иштироки

2016 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ташаббуси билан “Фуқаролик жамияти институтларининг қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасидаги иштироки” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 23 январь кунги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида Қонун лойиҳалари, айниқса, аҳолининг ҳаётий муҳим манфаатлари, ижтимоий ҳуқуқларига бевосита дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари муҳокамасига фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб этиш муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Конференциянинг мақсади – фуқаролик жамияти институтларини қонун ижодкорлиги фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка етказиш, қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирокини баҳолашга имкон берувчи асосий мезонларини аниқлаш, қонун ижодкорлиги фаолиятида давлат органларининг ва фуқаролик жамияти институтларини ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлигини кўрсатиш, ҳамда фуқаролик жамияти институтларини қонун лойиҳасини тайёрлаш босқичида қонун ижодкорлиги фаолиятига жалб қилишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишдаги иштирокларини янада оширишдан иборат бўлди.

Конференцияда фуқаролик жамияти институтларини қонун ижодкорлиги фаолиятини қонунчилик асослари масалалари кўриб чиқилди, шу соҳада йиғилган миллий ва халқаро тажрибалар таҳлил қилинди.

Маърузачилар томонидан конференция иштирокчиларига бугунги кунда Ўзбекистонда ҳозирда амал қилинаётган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги, “Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар фуқаролик институтларини қонун ижодкорлиги фаолиятининг қонунчилик асосларини ташкил этиши тўғрисида маълумотлар берилди.

Конференцияда “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” Концепцияси фуқаролик жамияти институтларини қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштиришга, қонунчилик актларини кенг миқёсда жамоатчилик орасида муҳокама қилишга жалб қилиш учун кучли туртки берганлиги таъкидланди.

Жумладан конференция иштирокчиларига Ўзбекистон Экология ҳаракати «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқишда фаол иштирок этгани тўғрисида, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирда ишлаб чиқишда катта ҳиссасини қўшганлиги тўғрисида, Ўзбекистон ҳотин-қизлар қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва қатор бошқа мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган ННТлар, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ва “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларини ишлаб чиқиш жараёнида фаол иштирок этганлари тўғрисидаги маълумотлар етказилди.

Конференция иштирокчилари Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2015 йил май-июнь ойларида ўтказилган тадқиқот натижаларига асосан охирги тўрт йил мобайнида сўровномада қатнашган ННТларнинг 72 фоизи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва жамоатчилик муҳокамаларида иштирок этганлигини таъкидлаб ўтишди. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра 2014 йилнинг ўзида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 85та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари жамоат экспертизасидан ўтказилган ва бунинг натижасида улар томонидан мутасадди органларга амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 1320 та таклифлар берилган.

Конференция иштирокчилари томонидан фуқаролик жамияти институтларини қонун ижодкорлиги фаолиятида давлат органлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, ҳамда иштирок этиш шакллари, усуллари ва механизмларини тартибга солувчи мавжуд қонунчилик нормаларини такомиллаштириш зарурлигига йўналтирилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Конференцияда сиёсий партиялар фракциялари аъзолари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, қўмита экспертлари, давлат бошқаруви органлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари иштирок этишди. 


Кўришлар сони: 9828

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими