Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Соғлом турмуш тарзини шакллантириб бориш учун масъулмиз

Соғлом турмуш тарзини шакллантириб бориш учун масъулмиз

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Ўтган йиллар давомида миллат генофондини яхшилаш, оилада, таълим муассасаларида тиббий маданиятни юксалтириш, соғлом авлод туғилиши ва унинг тарбияси учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда. Халқимизнинг асрий анъаналарига таянган ҳолда она ва бола саломатлигини таъминлашга эътибор йилдан йилга кучаймоқда. 

Бу борада Юртбошимизнинг “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш фикрларининг жамиятда қарор топишида кенг чора-тадбирлар комплекси амалга оширилмоқда. Олиб борилаётган ишларнинг даражасини янада юксалтириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим босқичларини амалга ошириш мақсадида 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди ва Давлат дастури қабул қилинди. Унда оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Соғлом турмуш тарзини шакллантириб бориш авваломбор, оилада, таълим муассасаларида тизимли ишларни йўлга қўйилиши билан боғлиқлигини алоҳида таъкидлаш жойиз.

Шу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан 2016 йил 19 февраль куни “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида тиббий маданиятни юксалтириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг маъсул ходимлари, Республика маънавият ва тарғибот маркази ходимлари, вазирликлар қошидаги марказларнинг мутасаддилари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти халқ таълими бошқармалари масъуллари, мактабгача таълим муассасаларининг раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, биринчи навбатда ёшларга эътибор беришдан бошланиши мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг асосий бўғинига айланган. Маълумки, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини ташкил этишнинг ҳуқуқий базаси яратилган. Бир сўз билан айтганда, “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги,“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунлар соғлом турмуш тарзини чуқур англашга хизмат қилиб келмоқда.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, аҳолининг, айниқса ёшларнинг тиббий маданиятини юксалтиришга яқинда қабул қилинган “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида алоҳида урғу берилган. Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштиришга эътибор кучайтирилди. Ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш масалалари давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бирига айланган.

Тадбирда соғлом болани шакллантиришда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаш, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш натижасида қўлга киритилаётган ютуқлар, қабул қилинган қонуности хужжатларининг мазмун-моҳияти таъкидланди.

Давра суҳбатида мактабгача таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган фан дастурлари, факультатив дарсларни янада кучайтириш, шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклиф ва тавсияларини таълим муассасаларида жорий этишнинг муҳим босқичларини белгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тиббиёт ходимларининг асосий фаолиятлари билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни янада такомиллаштириш, мактабгача ва умумтаълим муассасаларида болаларга тиббий ёрдамни ташкил этиш тўғрисидаги Низом талабларини бажарилишини доимий ўрганиб бориш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбир якунида тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган чораларни янада кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.  


Кўришлар сони: 16988

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими