Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қон донорларини қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

Қон донорларини қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан кўпгина янги қонун лойиҳалари юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ташкил этилди. Унда иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси назариётчи олимлар, соҳа мутахассислари ва экспертлар гуруҳи иштирокида муҳокама қилинди.

Тадбирда депутатлар, қўмита ҳузурида тузилган экспертлар, тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасадди раҳбарлари, масъул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад – қонун лойиҳасини экспертлар, малакали мутахассислар, олимлар ва мазкур соҳада фаолият юритаётган амалиётчилар иштирокида муҳокама қилиб, уни маромига етказиш, такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар олишдан иборатдир.

Муҳокама иштирокчилари томонидан бугунги кунда мазкур соҳада амалга оширилган ижобий ишлар, мавжуд муаммолар юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтилди. Қонун лойиҳаси ҳамда ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий муносабатларни янада такомиллаштириш ва амалда қўллаш масалалари чуқур таҳлил қилинди.

– Қонун лойиҳасида “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартиришларга кўра қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш, шунингдек қонни лаборатория текширувлари учун топшириш тартиби, даврийлиги ва ҳажмини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваколатига ўтказилмоқда, – дейди Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Ойбек Эгамов. Шунингдек, эндиликда «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган донорларни энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш кўзда тутилмоқда. Албатта, қонунчилигимизга киритилаётган ушбу ўзгаришлар юртимизда ихтиёрий донорлик сафининг кенгайишига, инсонларнинг ўз саломатлигига янада эътиборли бўлиши ва энг асосийси донор қони ёрдамига эҳтиёжманд бўлган беморлар ҳаётини сақлаб қолишда катта имконият яратади.

Мазкур хужжатни тайёрлаш жараёнида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қонунни амалда қўллаш учун зарур бўлган бир қатор қонуности ҳужжатларнинг рўйхати ишлаб чиқилди. Шунингдек ривожланган давлатларнинг ушбу соҳага оид қонунлари қиёсий таҳлил қилинди.

– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таклифига мувофиқ донор организмини физиологик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда олинаётган қон ҳажмини ҳар бир ҳолат учун аниқ белгилаш тавсия этилади. Лаборатория текширувларини ўтказиш учун белгиланган қон топшириш нормаси етарли эмаслиги сабабли, донор қони ҳавфсизлигини таъминлашда замонавий талабларга мувофиқ текширувлар бир қанча қўшимча йўналишларда (биокимё, иммунология, серология ва иммунофермент таҳлил) олиб борилади, – дейди экспертлар гуруҳи аъзоси, Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти директори Аълонур Саидов. – Донорлик жамиятимизнинг ҳар бир соғлом аъзоси учун бурч бўлиб қолиши учун, уни кенг миқёсда тарғиб-ташвиқ қилиш зарур. Тиббиёт ходимлари билан биргаликда аҳоли орасида тарғибот ишларини амалга оширишда барча жамоат, нодавлат, хайрия ташкилотлари, турли хил фондлар иштирок этишлари керак.

Тадбир якуни бўйича ушбу ҳужжатни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Мутахассислар, назариётчи олимлар ва соҳа вакиллари иштирокидаги бу каби кенг кўламли амалий муҳокамалар келгусида қонун нормаларини амалиётга татбиқ этишда самарадорликни ошириш хамда ҳуқуқни қўллаш соҳаларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Ахборот хизмати.

Кўришлар сони: 9441

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими