Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун устуворлигини таъминлашда парламентнинг роли

Қонун устуворлигини таъминлашда парламентнинг роли

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳеч кимдан қолишмайдиган демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини қуриш йўлида ишонч билан жадал бормоқда. Буни самарали таъминлашга эса "ўзбек модели"нинг Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш тамойили муҳим аҳамиятга эга. Албатта, фақат ҳуқуқий давлат шароитидагина демократик тартибга эришилади, демократик институтлар ва қадриятлар ривожланади, амалда инсонннинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланади, энг муҳими, унинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси кафолатланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23-йиллигига бағишланган тантанали йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан таъкидланганидек, биз тан олишимиз керакки қонунийликни таъминлаш ва қонун устуворлигини таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири бу жамиятда инсонларни тарбиялаш, уларда қонунларни ҳурмат қуриш, қонунларни билиш, юқори таълим, ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш керак. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган "Қонун устуворлигини таъминлашда парламентнинг роли" мавзусидаги давра суҳбатида ҳам ушбу муҳим масала муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида қуйи палата депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш маркази тингловчилари бўлган давлат нотариал идоралари нотариуслари, адвокатлар, ва журналистлар иштирок этишди.

Ўтган давр мобайнида икки палатали парламент фаолиятини ташкил этиш, қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг роли ва аҳамиятини ошириш, умумдавлат ва минтақавий манфаатлар ўртасидаги мувозанатни тартибга солинганлиги таъкидланди. Давлатимиз раҳбари 23 январь 2015 куни парламент палаталарининг қўшма мажлисида Олий Мажлис фалолиятини алоҳида таъкидлаб ўтиб, қонунчилик фаолияти янги ва замонавий шаклларини етказиш, муҳим вазифаларни келгусида янада такомиллаштириш лозимлигини, шу жумладан - Олий Мажлис палаталари фаолиятини сифатли янги босқичга кўтариш, энг аввало фракцияларни давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш, энг муҳими давлат дастурларининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожлантириш билан боғлиқ қабул қилинаётган қонунлар ижросини сўзсиз таъминлаш зарурлигини белгилаб берди.

Шу мақсадда 29 декабрь 2015 йилда қабул қилинган мамлакатнинг олий қонунчилик органи фаолиятини янада такомиллаштиришга йўналтирилган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни тадбир иштирокчиларининг эътиборларига етказилди. Ушбу қабул қилинган қонунга мувофиқ "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўғрисида"ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги ва "Мамлакатни янгилаш ва давлат бошқарув ва модернизация янада демократлаштириш сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий Қонунларга ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида"ги, "Қонунчилик палатаси депутатлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси мақоми тўғрисида"ги Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу қонунда Олий Мажлис палаталари томонидан ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг ахбороти ҳамда Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш каби муҳим масалалар кўзда тутилганлигини таъкидлаш жоиз.

Унда биринчи маротаба Олий Мажлиснинг назорат ваколатлари яъни парламент, Олий Мажлис депутати ва Сенати аъзосининг сўрови амалда фарқланган ҳолда очиб берилган. Бу эса парламент палаталарини сайлов округларида фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни ҳамда уларда тушган мурожаатларни тез ва ўз вақтида ҳал этиш имконини беради.

Хусусан, Қонунчилик палатаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ва уларнинг ваолатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли механизми ишлаб чиқилган.

Ўз навбатида, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида тегишли сайлов округи саловчиларининг ёки Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан сўров юборишга ҳақли. Шунингдек, сенат аъзоси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида тегишли худудларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.

Тадбир иштирокчилари умуман, ушбу қонун нормалари 23 январь 2015 йилда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Давлатимиз раҳбарининг маърузасида баён этилган мақсадлар асосида ишлаб чиқилганлиги, қонун устуворлигини таъминлаш. парламент ролини кучайтириш, парламент фаолиятини такомиллаштириш қонун ижодкорлиги ва қонунчилик иш сифатини яхшилаш учун хизмат қилишини таъкидладилар

Давра суҳбати якунида Қўмита томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 



Кўришлар сони: 13536

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими