Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

“Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятида ижро этилиши

“Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятида ижро этилиши

Қонунчилик палатаси депутати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Т.Каримов Фарғона вилояти ҳокимлиги биносида “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятида ижро этилишини ўрганиш натижаси муҳокасига бағишланган коференцияда иштирок этди. Тадбир “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятида ижро этилишини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиб, аҳолини ёнғин хавфидан муҳофаза қилишни таъминлаш учун масъул давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган тегишли тавсиялар қабул қилишга қаратилди. 

Тадбир натижасида ёнғин техник комиссияси мавжуд бўлган корхона, муассаса ва ташкилотларда мазкур комиссиялар фаолиятини тубдан яхшилаш; вилоят аҳоли пунктлари, корхона, муассаса, ташкилот ва иқтисодиёт объектларида ёнғинган қарши гидрантларни соз ҳолда сақлаш чораларини кўриш; кўнгилли ёнғинга қарши кураш жамиятлари фаолиятини йўлга қўйиш борасида шарт-шароит яратиш, “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросига дахлдор барча комиссиялар ишини мувофиқлаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада кучайтириш таклифлари билдирилди.

Конференция Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил қилинди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ҳалқ депутатлари Фарғона вилоят кенгаши депутатлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтди. 


Кўришлар сони: 2650

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...

26.05.2017
2016 йилда ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 24,1 фоизи соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган

Ўзбекистон халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида ҳисобот даврида тасдиқланган кўрсаткичлар...

Тадбирлар тақвими