Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг Фарғона вилоятидаги ижроси ўрганилди

«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуннинг Фарғона вилоятидаги ижроси ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятида ижро этилишини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг депутатлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни ташкил этиш, инсон ҳаёти, мулки ва соғлигининг устуворлиги принципини қарор топтирадиган қонунчилик базаси шаклланган. Мазкур соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, ёнғинларнинг олдини олиш соҳаларидаги технологиялардан, шунингдек энг янги авария-қутқарув асбоб-ускуналари, махсус транспорт ва техникадан фойдаланилиши ёнғин хавфсизлиги хизматининг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминламоқда.

Фарғона вилоятида «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш соҳасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Хусусан, Фарғона вилояти ҳудудида 4 та шаҳар ва 15 та туманлар мавжуд бўлиб, барчасида алоҳида жойлашган ҳарбийлаштирилган ва касбий ёнғин хавфсизлиги қисмлари ташкил этилган. Вилоят ҳудудида 2014 йилда рўйхатга олинган 31 мингга яқин корхона, муассаса, ташкилот ва хўжаликларнинг 4 минг 164 тасида тўлиқ, 6 минг 517 тасида қайта, 19 минг 824 тасида тезкор текширишлар ҳамда 6 минг 691 та тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда профилактик кўриклар ўтказилган. Бундан ташқари, вилоятдаги 729 минг 982 та аҳоли яшаш уйларининг ёнғинга қарши ҳолати кўрикдан ўтказилган.

Ўтказилган текширувлар давомида корхона ва муассасалар раҳбарларига 104 минг 628 та банддан иборат Давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмалари тақдим этилиб, 99 минг 373 тасини (94,9 фоиз) бартараф этилишига эришилган. Фарғона вилояти ҳудудида куз-қиш иситиш мавсуми олдидан ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида мунтазам ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш ташкил этилган. 2015 йилда ўтказилган ойликнинг биринчи 20 кунида вилоятда содир бўлган ёнғинлар сони 68 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (71) 3 тага ёки 4,2 фоизга камайган, ёнғинлар оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросига масъул бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ушбу Қонун ва унинг талаблари аҳоли ўртасида, корхона, ташкилот, идора ва ўқув муассасаларида тарғибот қилиб келинган. Шу билан бирга, масалани муҳокама қилиш жараёнида мажлис иштирокчилари «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятида ижро этилишида айрим камчиликлар борлигига эътиборни қаратдилар. Хусусан, ёнғин техник комиссияси мавжуд бўлган корхона, муассаса ва ташкилотларда мазкур комиссиялар фаолиятини тахлил қилган ҳолда комиссиялар фаолиятини тубдан яхшилаш, вилоят аҳоли пунктлари, корхона, муассаса, ташкилот ва иқтисодиёт объектларида ёнғинга қарши гидрантларни соз ҳолда сақлаш чораларини кўриш, кўнгилли ёнғинга қарши кураш жамиятлари фаолиятини йўлга қўйиш борасида шарт-шароит яратишдир.

«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросига дахлдор барча комиссиялар ишини мувофиқлаштириш билан боғлиқ фаолиятни янада кучайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Кенгайтирилган мажлис якунлари бўйича аҳолини ёнғин хавфидан муҳофаза қилишни таъминлаш учун масъул давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган тегишли тавсиялар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 3496

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими