Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Касб-ҳунар таълимининг бугунги ҳолати ва истиқболлари

Касб-ҳунар таълимининг бугунги ҳолати ва истиқболлари Касб-ҳунар таълимининг бугунги ҳолати ва истиқболлари Касб-ҳунар таълимининг бугунги ҳолати ва истиқболлари Касб-ҳунар таълимининг бугунги ҳолати ва истиқболлари Касб-ҳунар таълимининг бугунги ҳолати ва истиқболлари

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси И. Ходжиев Наманган шаҳри “Наманган ёшлар маркази”да ташкил этилган кўрсатувда (“Мунозара” ток-шоу) иштирок этди. Тадбир Наманган вилояти телерадиокомпанияси, Наманган вилояти прокуратураси ва "Наманган ёшлар маркази" томонидан ташкил қилинди.

Мазкур кўрсатув мустақил фикрлайдиган, замонавий илм, фан ва касб-ҳунарларни пухта эгаллайдиган, ўз юрти, ўз халқига фидойи, бошлаган эзгу ва манзилли ишларни давом эттиришга ўзининг бор куч-ғайратини сафарбар этадиган илғор ёшларни тарбиялаш бугунги куннинг муҳим жиҳатига, худди шу маънода, ёшларнинг таълим-тарбияси, ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг бугунги ҳолати ва истиқболларига “Таълим тизими ва коллеж ўқувчиларининг (битирувчиларининг) бугунги ҳолати” мавзусига оид масалаларга қаратилган.

Депутатимиз тадбирда эксперт сифатида иштирок этиб, бугунги кунда ёшларга, таълимга оид қонунчилик борасида тўхталиб, Президентимиз томонидан бу соҳага қаратилаётган эътибор хусусида, мазкур йўналишда парламентда амалга оширилаётган ишлар бўйича, шунингдек бугун ўрта махсус касб-ҳунар таълимида таҳсил олаётган ўқувчилар давомати пастлигига ота-оналар, таълим муассасаси ўқитувчилари ва ўқувчиларининг айби хусусида ҳамда битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш бўйича мавжуд муаммо ва таклифлар ҳақида гапириб ўтди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, Марказий банк, “Камолот” ЁИҲ, ФЖШМҚМИ, Мусулмонлар идораси вакиллари, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчи ва талабалари, ота-оналар шунингдек туман хотин-қизлар қўмитаси раислари иштирок этишди. 


Кўришлар сони: 12700

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими