Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги янада ошади 02.07.2019
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги янада ошади

Таъкидланганидек, 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ҳисобига республика бўйича 1 млн. 11 минг гектардан ортиқ суғориладиган ер майдонлар қайта фойдаланишга киритилади.

Ҳарбий дала-ўқув майдонида депутатлар нима қилди? 27.06.2019
Ҳарбий дала-ўқув майдонида депутатлар нима қилди?

Чирчиқ ҳарбий дала-ўқув майдонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Мудофаа доктринасининг ижро этилиши ҳамда вазирлик фаолиятида мақсадли вазифаларга эришилиши ҳолати тўғрисида»ги ахборот эшитувига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Ногиронликни белгилашда фуқаролар сарсон бўляптими? 25.06.2019
Ногиронликни белгилашда фуқаролар сарсон бўляптими?

Жорий йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг “Мамлакатимизда ногиронликни белгилашга доир амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш натижалари ва истиқболдаги режалар” муҳокамасига бағишланган қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Институт фаолиятида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси қандай таъминланяпти? 25.06.2019
Институт фаолиятида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси қандай таъминланяпти?

2019 йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг фаолиятида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган семинар ташкил этилди.

Маҳкумларга пенсия тўлаш масаласи муҳокама марказида бўлди 24.06.2019
Маҳкумларга пенсия тўлаш масаласи муҳокама марказида бўлди

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъеки томонидан Қонунчилик палатасига киритилган мазкур қонун лойиҳаси манзил-колонияларида жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсия тўлашни назарда тутади.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари  давр талабига жавоб берадими? 21.06.2019
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари давр талабига жавоб берадими?

Айни пайтда республикамизнинг 12 та ҳудудида 21 та эркин иқтисодий зона ташкил қилинган бўлиб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, уларда қиймати 3,9 млрд доллар, шундан, 1,6 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўлган 670 та лойиҳа иш бошлаган. Бунинг натижасида 14 539 та янги иш ўринлари ташкил этилган.

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини депутатлар қандай баҳолади? 20.06.2019
Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини депутатлар қандай баҳолади?

Депутатлар томонидан алоҳида таъкидландики, белгиланган талабларга биноан  қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ушбу ҳужжатларни қабул қиладиган органларга киритилгунига қадар жамоатчилик муҳокамаси учун интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилиши, шунингдек экспертлар ва мутахассисларни  жалб этган ҳолда кўриб чиқилиши керак.

ШҲТнинг Бишкек саммитида Ўзбекистон илгари сурган ташаббусларни амалга оширишда депутатларнинг иштироки қандай бўлади? 20.06.2019
ШҲТнинг Бишкек саммитида Ўзбекистон илгари сурган ташаббусларни амалга оширишда депутатларнинг иштироки қандай бўлади?

 2019 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «ШҲТнинг Бишкек саммити якунлари парламент нигоҳида» мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолияти қандай баҳоланди? 19.06.2019
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолияти қандай баҳоланди?

Туристик хизматлар экспорти 2018 йилда 1 041 млн. АҚШ доллари бўлган бўлса, 2019 йилда 1 301 млн. АҚШ долларига етказиш белгиланган. Туризм хизматлари экспорти 2019 йилнинг 5 ойлик давомида 467,5 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 126,9 фоизга ошди.

Давлат ҳокимиятининг очиқлиги ва шаффофлиги — фуқаролар ишончини оширишдаги муҳим омил  18.06.2019
Давлат ҳокимиятининг очиқлиги ва шаффофлиги — фуқаролар ишончини оширишдаги муҳим омил

Жорий йилнинг 18 июнь куни Тошкент шаҳрида “Жамият ва янги технологик давр: шаффоф давлат бошқаруви модели” мавзусидаги мунозара учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Конрад Аденауэр фонднинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Қонун лойиҳаси ҳанузгача иккинчи ўқишга киритилмаяпти. Нима учун? 18.06.2019
Қонун лойиҳаси ҳанузгача иккинчи ўқишга киритилмаяпти. Нима учун?

Қонунчилик палатасида Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 2 апрелида қуйи палата мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинган ва ҳозирда иккинчи ўқишга тайёрланаётганган «Гўдаклар ва кичик ёшдаги болаларни овқатланиши тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси жараёни кетмоқда. Таъкидлаш лозим, мазкур ҳужжат сиёсий партиялар фракциялари вакиллари, мутахассислар, олимлар, ишчи гуруҳи вакилларининг кескин баҳс-мунозараларини келтириб чиқарди.

Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида 18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг “Аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифатини баҳолаш мезонлари” юзасидан ахборотини эшитди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими