Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Юртимизда халқаро тижорат арбитражи низоларни ҳал этишнинг муқобил, суддан ташқари шакли бўла оладими? 10.09.2019
Юртимизда халқаро тижорат арбитражи низоларни ҳал этишнинг муқобил, суддан ташқари шакли бўла оладими?

Ушбу саволга бугун — 10 сентябрь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи йиғилишида атрофлича жавоб изланди.

Энди кўп квартирали уйларда энергия самарадорлиги қонун билан назорат қилинади 10.09.2019
Энди кўп квартирали уйларда энергия самарадорлиги қонун билан назорат қилинади

Қайд этилганидек, иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш масалалари Ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топган. Бу масаланинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.

Миллий тўлов тизимига доир қонун нега керак? 10.09.2019
Миллий тўлов тизимига доир қонун нега керак?

Парламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда банклар вакилларидан иборат ишчи гуруҳида мазкур лойиҳани иккинчи ўқишга пишиқ-пухта тайёрлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ногиронлиги бўлган шахслар қандай ҳуқуқларга эга бўлади? 10.09.2019
Ногиронлиги бўлган шахслар қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида қонун ижодкорлиги жараёни қизғин кечмоқда. Депутатлар муҳокамаси учун тайёрланаётган қонун лойиҳалари сиёсий партиялар фракциялари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида маромига етказилмоқда. 

Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси  қандай муҳокама қилиняпти? 29.08.2019
Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қандай муҳокама қилиняпти?

Парламент қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўтказилган сайёр йиғилишида ҳам мазкур қонун лойиҳасининг депутатлар, мутахассислар ва жамоатчилик иштирокида ҳар томонлама муҳокамадан ўтказилди.

Юқори профессионал, бурчига садоқатли,  фидойи ва мард ўғлонларни эътирофи 28.08.2019
Юқори профессионал, бурчига садоқатли, фидойи ва мард ўғлонларни эътирофи

Жорий йилнинг 28 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллиги байрами арафасида халқаро майдонларда Ўзбекистоннинг нуфузини муносиб ҳимоя қилган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар – “АрМИ – 2019” Халқаро армия ўйинларининг иштирокчилари билан учрашув ўтказди.

Оила ва аёллар масалаларига оид ахборотни тақдим этишда юзага келаётган муаммолар муҳокама марказида бўлди 27.08.2019
Оила ва аёллар масалаларига оид ахборотни тақдим этишда юзага келаётган муаммолар муҳокама марказида бўлди

Таъкидланганидек, ахборот ва коммуникация технологиялари, жумладан, интернет ривожи ОАВ фаолиятида очиқлик, ошкоралик борасида янги даврни бошлаб берди. Шу билан бирга рақамли журналистиканинг замонавий тараққиётига мос бўлган меъёрлар ва этика стандартларига эҳтиёж юзага келди. 

Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари муҳокама этилди 22.08.2019
Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари муҳокама этилди

Қайд этилганидек, миллий ахборот соҳасининг либераллаштирилиши аҳолининг медиа саводхонлигини оширишга, давлат ва жамият ўртасида очиқ конструктив ахборот алмашинувини фаоллаштиришга хизмат қилиши билан бирга, жамоатчилик назорати тадбирлари самарадорлигини оширишга ҳам имкон яратди.

Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти? 21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи 1990 йилда импорт ҳисобидан қопланган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг 96 фоизи мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда. Натижада ўтган даврда аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,4 баробар, сут ва сут маҳсулотлари –1,5 карра кўпайган. Бу кўрсаткичлар мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар салмоғидан дарак беради.

Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди 20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича алоҳида тизим яратилди. Тарғибот ишлари туман бўғинлари ўз фаолиятини бошлаши муносабати билан олдинги даврга нисбатан 3 баробарга кўпайди. Бундан ташқари, биргина нотариуслар томонидан 20 мингга яқин, Давлат хизматлари марказлари томонидан 100 мингдан ортиқ сайёр хизматлар кўрсатиш жараёнида ҳам аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди 16.08.2019
Атроф табиий муҳит мониторинги ишлари 390 та саноат корхоналарида олиб борилди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддаларнинг умумий массаси 1,5 бараварга қисқарди. Наманган, Фарғона, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон ва Сирдарё вилоятларининг ўрганилган туманларида суғориладиган ерлар бонитети 0,9 дан 4,7 баллгача ошди.

Урбанизация жараёнлари: аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили 16.08.2019
Урбанизация жараёнлари: аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили

2019 йил 16 август куни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида парламент қуйи палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Мамлакатимизда урбанизация даражасини босқичма-босқич оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими