Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ватанни ватанпарварлар ҳимоя қилади

Ватанни ватанпарварлар ҳимоя қилади

Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримов “Инсоннинг энг устувор ҳуқуқи бу тинч яшаш ҳуқуқидир” - дейдилар. Дарҳақиқат, мана шу устувор ҳуқуқ таъминлангандагина инсоннинг бошқа ҳуқуқлари кафолатланади. Тинчлик барча муваффақиятларимиз, эзгу ниятларимиз рўёбининг кафолати. Ҳаммамизнинг ёдимизда, мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ келажаги буюк давлат қуришни ўз олдимизга улуғ мақсад қилиб қўйган эдик. Бунинг учун эса биринчи навбатда, мамлакатимиз мудофаасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратишимиз табиий эди. Ўша кунлари Муҳтарам Юртбошимиз “Мустақил бўлсанг мустақил бўл, Давлат бўлсанг давлат бўл” деб қатъий айтдилар. Чунки, ҳар қандай давлатнинг мустақиллигини, тинчлиги, хавфсизлигини унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари ҳимоя қилади. Мамлакатимиз дахлсизлигини таъминлаш учун (ҳали мустақил бўлганига бир неча кунгина бўлган) биринчи кунданоқ, жасоратли, ўктам қадам қўйилди. 1991 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди. Ҳарбий комиссариатлар республика ҳудудига ўтказилди, собиқ иттифоқ армиясига аскар юбориш тўхтатилди. 1992 йил 14 январь куни эса мустақил давлатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон тасарруфига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Иттифоқда хизмат қилаётган аскарлар Ўзбекистонга қайтарилди.

90-йилларда маҳаллий зобитлар ҳарбий кадрларнингбор йўғи 0,6 фоизини ташкил этган экан. Шунинг учун маҳаллий ҳарбий кадрларни тайёрлашга катта эътибор қаратилди. Дастлаб, Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Урганч шаҳарларида ҳарбий мутахассислар тайёрлайдиган лицейлар ташкил этилди. Тошкент умумқўшин, Чирчиқ танк ва Самарқанд автомобиль олий ҳарбий қўмондонлик билим юртлари кўп тармоқли таълим масканларига айлантирилди. Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти ташкил этилди. Тошкент ахборот технологиялари университетида алоқачи-офицерлар тайёрлайдиган махсус факультет очилди. 1995 йилда Марказий Осиёдаги дастлабки Қуролли Кучлар академияси ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган сержантлар тайёрлаш мактабларида соҳанинг барча бўғинлари учун юксак маънавий-аҳлоқий ва етакчилик фазилатларига эга, интеллектуал салоҳияти юқори кичик командирлар тайёрланмоқда.

Ўтган йигирма тўрт йил мобайнида ҳаётга татбиқ этилган кенг кўламли изчил ислоҳотлар, ҳарбий хизматга оид бир қатор қонунларнинг такомиллашуви туфайли мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётига қарши қаратилган ҳар қандай тажовуз ҳамда ғаразли уринишларнинг олдини олишга қодир бўлган, ихчам, тезкор, замонавий қурол-яроқ, ҳарбий техника билан таъминланган, жанговар қобилият ва тайёргарликка эга, профессионал миллий армиямиз шаклланди. Қуролли Кучларимизни ташкил этиш ҳамда бошқаришнинг мутлақо янги тизими вужудга келди. Улар сафини тўлдириш такомиллаштирилди.

Бугун Армияда хизмат қилиш бурчгина эмас, балки шараф ҳисобланади. Ор-номусли йигит борки, Ватан ҳимоясини ҳаётининг мазмуни деб билади. Ота-оналар эса ўз фарзандларини миллий Армиямиз сафларида хизмат қилишни орзу қиладилар. Ҳарбий хизматнинг, юрт ҳимоячисининг нуфузи ана шундай юксалди. Чунки Миллий Армиямиздаги шароит, ҳарбий хизматни намунали ўтаганларга берилаётган имтиёзларга, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий муҳофазасига барча хавас қилаяпти.

Бугун ҳар биримиз бизнинг яхши тайёрланган ва қуролланган, истиқлолимиз ва чегараларимизни ҳимоя қилишга қодир армиямиз борлигидан фахрланамиз. Бу ҳақиқат Муҳтарам Юртбошимизнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган табрикларида ҳам таъкидланди. Бизнинг Ҳарбий доктринамиз мудофаа характерига эга эканлиги, сиёсатимиз тинчлик, ўзаро ҳамкорликка асосланганлигини эътиборга оладиган бўлсак, бугунги нотинч дунёда, турли манфаатлар тўқнашуви шиддат билан давом этаётган бир пайтда тинчлик учун ҳар биримиз, ҳаммамиз масъуллигимизни ҳар лаҳза ёдда тутишимиз керак.

Ўзбекистон эришаётган ютуқларга дунё ҳавас қилаётгани рост. Лекин бу ютуқ, муваффақиятлардан ҳамма ҳам мамнун бўлавермаслигини, тинчлигимизни кўраолмаётганлар ҳам ичидан зил кетиб бораётганини бир зум бўлсада унутмаслигимиз керак. Демак, тинчликни асраш бизнинг энг устувор вазифамиз. Хушёр бўлиб, огоҳ бўлиб асрашимиз ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Бу вазифани барчамиз, кенг жамоатчилик, давлат, нодавлат ташкилотлар ҳамкорликда амалга оширишимиз керак. Ёшларда Маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, миллий қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат рухидаги тарбия юрт фидойиларини вояга етказади. Юртнинг фидойилари эса Ватаннинг тинчлигини жондек асраб, тоғдек ҳимоя қила оладилар.

Комила КАРОМОВА,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси.

Кўришлар сони: 3771

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.12.2017
Қирғизистон Президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери билан учрашди

Президент Сооранбай Жээнбеков 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси...

13.12.2017
Мамлакатимизнинг бош молиявий ҳужжати депутатлар диққат марказида

Шу йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажли...

12.12.2017
“Адолат” СДП фракцияси: Илм-фан, инновацияларни кенг қўллаб-қувватлаш — бош мақсадимиз

Эътироф этилганидек, 2018 йилда ҳам аввалги йиллар сингари Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг...

Тадбирлар тақвими