Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан республикамизнинг барча давлат корхоналари ва ишлаб-чиқариш обеъктларида, илмий, таълим муассасалари ва кенг жамоатчилик иштирокида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзолари томонидан ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар айнан инсон омилини кучайтиришга, унинг манфаатларини мустаҳкамлашга қаратилгандир. Муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар аҳолининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида муҳим аҳамият касб этади. Бу эса давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган жамиятни демократлаштириш ва модернизация қилиш жараёнларининг ажралмас қисмидир.

Назариётчи олимлар, амалиётчи мутахассис ва экспертлар иштирокида ўтган давра суҳбатида қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унга киритилаётган муҳим янгиликлар хусусида сўз борди. Эътироф этилдики, ўтган давр мобайнида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини тартибга солувчи, ушбу соҳада замонавий талабларни белгиловчи кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ҳужжатнинг мақсади ҳам қонун нормаларини янги қабул қилинган қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштиришдан, ташкилотларда иш берувчининг ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини оширишдан, махсус ваколатли давлат органининг, давлат бошқаруви бошқа органларининг меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш юзасидан тегишли назоратни таъминлаш борасидаги вазифаларини белгилашдан иборат эканлиги айтиб ўтилди.

Давра суҳбати давомида қонун лойиҳасини маромига етказиш, уни ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш юзасидан иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар қизғин муҳокама қилинди. Тадбир якунида қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўйича Қўмитанинг тегишли тавсиялари ишлаб чиқилди.

Кўришлар сони: 8896

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими