Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболлари

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш истиқболларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда қўмита ҳузурида фаолият олиб бораётган экспертлар, мутахассислар, олимлар, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда фуқаролик жамияти институти вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Маълумки, қўмита Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтларини янада қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифаларнинг ижроси, шунингдек, ушбу йўналишдаги қонунларнинг қабул қилиншида фаол иштирок этди. Фаолият давомида асосий эътибор давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 23 январдаги парламент палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган устувор йўналишлар, хусусан, қонун лойиҳаларини давлат бошқаруви, фуқаролик жамияти институтларининг турли бўғинларида кенг ва амалий муҳокама қилишни таъминлаш, уларни ҳар жиҳатдан пуҳта тайёрлаш ишларини сифат жиҳатидан янада юқори босқичга кўтариш, бунда хорижий ҳуқуқий амалиёт билан ҳар томонлама чуқур қиёсий таҳлил қилиш масалаларига қаратди.

Тадбирда қўмита томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари Дастури ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек, қўмита фаолияти оммавий ахборот воситаларида изчил ва самарали ёритиб борилганига алоҳида урғу берилди.

Таъкидландики, мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, нодавлат-нотижорат ташкилотларини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилгани боис, хозирги кунда улар фувароларнинг ҳуқуқ-эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омилига айланди. Мазкур йўналишда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар бу борадаги ишлар кўламини кенгайтирмоқда.

Қўмита мамлакатимизни демократик янгилаш, адолатли жамият барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган қонунларнинг хусусан, сайлов қонунчилиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этди.

Тадбирда ўтган даврда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга доир қонунчилик механизмини янада такомиллаштириш, ишлаб чиқилаётган қонунларнинг халқаро амалиёт ва андозаларга мос бўлишини таъминлаш, улардаги зиддиятларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида соҳага оид қонунлар таҳлил қилингани ва инвентаризациядан ўтказилгани таъкидланди. Натижада соҳага дахлдор бўлган кўп қонунларда бугунги кун эҳтиёжидан келиб чиқиб такомиллаштирилиши лозим бўлган нормалар мавжудлиги аниқланди.

Ўтган даврда қўмита томонидан 50 дан ортиқ тадбирлар ўтказилгани айтиб ўтилди. Фуқаролик жамияти институтлари соҳасидаги қонунчилик асослари, унинг ривожланиш истиқболлари, тизимга оид манзилли дастурларнинг ижроси бўйича ташкил қилинган тадбирларда соҳага оид қонун ижодкорлиги жараёни изчиллиги ва самарадорлигини таъминлаш, тайёрланаётган қонун лойиҳалари сифатини яхшилаш, шунингдек, қабул қилинган қонунларни ҳаётга татбиқ этиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

Қизғин баҳс-мунозара руҳида ўтган матбуот анжуманида депутатлар қўмитанинг истиқболдаги режалари, жумладан, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида қайд этиб ўтилган қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, қонунларнинг ижро механизмини такомиллаштириш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш каби вазифалар юзасидан журналистларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтардилар.  


Кўришлар сони: 7663

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими