Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фуқаролик жамияти ва қонунчилик

Фуқаролик жамияти ва қонунчилик

Фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида давлат идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқаролик жамияти институти вакиллари, олимлар ҳамда журналистлар иштирокида муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини, жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Юртимизда қабул қилинган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлар ҳамда бошқа қатор қонуности ҳужжатлари фуқаролик жамияти институтлари ролини кучайтиришда, оммавий ахборот воситаларининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги долзарб масалаларнинг самарали ечимини топишда, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашда, фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тадбирда сўз олган депутатлар, олимлар ҳамда қўмита экспертлари қайд этганидек, юртимизда “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилини ҳаётга татбиқ қилиш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари ислоҳотларни амалга оширишда нафақат давлат билан тенг шериклик асосида иш юритмоқда, балки инсоннинг ҳуқуқ, эркинлиги ва қонуний манфаатлари ҳимоясида ҳам катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Бундай фаолият Ўзбекистонда кучли ва адолатли фуқаролик жамиятининг шаклланиши учун зарур муҳитни вужудга келтирган норматив-ҳуқуқий базага асосан амалга оширилаётир. Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган 20 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Конституциямизда давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати институти фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита иштирок этиш ҳуқуқини амалга оширишнинг муҳим элементи сифатида мустаҳкамлаб қўйилгани фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асослари янада ривожланишига катта туртки бўлди. 
Тадбир қатнашчилари Президентимиз ташаббуси билан 2016 йил юртимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилингани фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий асосларини ривожлантиришда долзарб аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди. 
Шу билан бирга, фуқаролик жамияти институтлари жойлардаги бошқарув органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг асосий тамойилларидан бири сифатида адолат тамойилларига амал қилишлари мақсадга мувофиқдир. Зеро, бу орқали қонун устуворлигига эришилади, демократик институтлар ва қадриятлар ривожланади, амалда инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, энг асосийси, унинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси таъминланади.
Тадбир якунида фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 8062

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими