Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Оналик ва болалик муҳофазада

Оналик ва болалик муҳофазада
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида оналик ва болаликни ижтимоий муҳофазалаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу йўналишдаги ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ё.Умаров, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Маъруфова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни тиббий-ижтимоий муҳофазалашга қаратилаётган доимий эътибор жамият тараққиётини юксалтиришнинг муҳим омили бўлаётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизда бу соҳадаги ишларни ташкил этишнинг муҳим ҳуқуқий асослари яратилган. Аёллар ҳуқуқини ҳимоялаш, ижтимоий ҳимоясини таъминлашга йўналтирилган юздан зиёд қонун ва меъёрий ҳужжат қабул қилиниб, уларда белгиланган вазифалар ҳаётга изчил татбиқ этилиши аёлларнинг оила ва жамиятдаги фаоллигини ошириш, амалга оширилаётган ислоҳотлардан баҳрамандлик даражасини юксалтиришга хизмат қилаётир. 

Мамлакатимизда аёллар саломатлигини асраш, уларга тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш, оилада соғлом фарзанд туғилиши ва камолга етишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётир. Бу йўналишда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида бажарилаётгани натижасида она ва бола ўлими ва касалликлари кўрсаткичини кескин камайтиришга эришилди. 

Аёллар бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини замонавийлаштириш, меҳнат ҳуқуқи бузилиши билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш ҳам доимий эътиборда. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва унинг жойлардаги тузилмалари томонидан бу йўналишда мониторинг тадбирлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилаётир. 

Президентимизнинг Конституция байрамидаги маърузасида бу йўналишдаги ишлар таҳлил этилиб, истиқболдаги вазифалар белгилаб берилди. Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофазалашга оид қонунчиликни янада такомиллаштириш, амалдаги қонунлар ижроси юзасидан парламент назоратини кучайтириш, жамиятда қонун устуворлигини тўлиқ таъминлашга эришиш долзарб вазифалардандир. 

Тадбирда оналик ва болаликни ижтимоий муҳофазалашга оид вазифаларни амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан фикрлашилди. 

Кўришлар сони: 12879

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими