Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат дастури ижроси муҳокама қилинди

Давлат дастури ижроси муҳокама қилинди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда маънавий меросимиз, қадриятларимизга мос тарзда ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, беқиёс ўзгаришлар амалга оширилди.

Айниқса, маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлган кексаларни ҳурмат қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш жамиятимизнинг ўзига хос юксак маънавий ва маданий белгисидир. Ўзбек халқига азалдан хос бўлган бундай юксак фазилатлар истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Президентимиз томонидан жорий йилни “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши ҳамда "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат Дастури тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши бу соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги поғонага олиб чиқди.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда “Қарияларга, шу жумладан 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда уларни бирламчи зарур бўлган дори воситалари билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахбороти эшитилди.

Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирликлари, “Дори-дармон” АК, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва бошқа манфаатдор ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Ахборотда қайд этилганидек, Вазирлар Махкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Тадбирда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси ҳолати муҳокама этилди ва жаҳон миқёсида давом этаётган иқтисодий инқироз шароитида ҳукуматимиз томонидан кексалар турмуш даражаси ва сифатини янада юксалтириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш қамровини кенгайтириш, ижтимоий, нафақа ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳаларини такомиллаштириш, катта авлоднинг оила ва жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Хусусан, давлат дастурининг соғлиқни сақлаш соҳасига тегишли бўлими ижроси бўйича жами 139,6 миллиард сўм ва 29,7 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бюджет, ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари ўзлаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, жорий йилнинг 10 ойида 170,7 миллиард сўм (122,3%) ва 18,2 миллион АҚШ доллари (61,3%) маблағ ўзлаштирилган.

Шунингдек, 2015 йилда республика тасарруфидаги даволаш профилактика муассасаларида имтиёзли даволаниш учун 33 526 та йўлланма ажратилган, шундан 9286 таси ихтисослашган тиббиёт марказларига тўғри келади. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида имтиёзли даволанган беморларнинг 45 фоиздан кўпроғи пенсия ёшидаги фуқароларга тўғри келади.

Олиб борилган тегишли тадбирлар натижасида республикамизнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини, жумладан қандли диабет, онкологик касалликлар билан хасталанган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда қарияларни ҳаётий зарур дори-дармон воситалари билан бепул таъминлашга эришилди.

– Бу борада таъкидлаш лозимки, энг нуфузли халқаро марказларнинг маълумотига кўра ҳозирги кунда Ўзбекистон 158 та мамлакат ўртасида “Бутунжаҳон бахт индекси”да 44-ўринни, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида эса 1-ўринни эгаллади. Бахт индексини тузишда асосий омил, бу аҳоли саломатлиги, айниқса кексалар, қариялар соғлиғидир, –дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи мутахассиси Барно Одилова.

Мажлис давомида дастур ижросини тўлиқ ва сифатли бажарилиши борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда бу соҳадаги ишларни келгусида ҳам давом эттириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Тадбир якунида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.   


Кўришлар сони: 8114

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими