Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш – депутатлар эътиборида

Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш – депутатлар эътиборида

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетномаси, шунингдек асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепциясининг лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

Иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантириш, ўз навбатида бюджет даромадлари базасини оширишга кўмаклашиш мақсадида 2016 йилда иқтисодиётга Давлат бюджетидан жорий йилга нисбатан 1,16 баравар кўп ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,1 фоиз миқдорда маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Жумладан, иқтисодиётга йўналтирилган харажатларнинг асосий қисми (47,7 фоиз) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги объектларини сақлаш харажатлари бўлиб, бу ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,0 фоиз миқдорини ташкил этади ёки жорий йилга нисбатан 1,16 баравар кўп демакдир.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини техник ва технологик янгилаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, захира тежайдиган агротехнологияларни татбиқ қилиш, қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ва қайта ишловчи ишлаб чиқаришни ривожлантириш ишларининг олиб борилиши натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасида (6,1%), шу жумладан деҳқончиликда (5,3%) ва чорвачилик тармоқларида (7,3%) барқарор ўсиш суръатини сақланиши кутилмоқда.

Хусусан, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2016 йилги харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорига асосан белгиланган мақсадли параметрларга мувофиқ амалга ошириш назарда тутилган.

Юқорида кўрсатилган Давлат дастури доирасида, 2016 йилда суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш Жамғармаси ерларнинг мелиоратив ҳолатни яхшилаш тадбирлари учун 422,0 млрд сўм маблағ йўналтириш режалаштирилмоқда.

Қўмита аъзоси И.Носировнинг таъкидлашича, ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида, 282,0 минг гектар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшиланишига эришилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлиги ўсишига ва фермер хўжаликлари даромадлари ошишига имкон беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги “2015-2019 йиллар учун иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқ соҳаларида энергия ҳажмини қисқартириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг 290 та электр двигателларини алмаштириш учун 2016 йил Давлат бюджети лойиҳасида зарур маблағлар кўзда тутилмоқда.

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ф.Ибрагимованинг таъкидлашича, Давлат бюджетининг унумдорлиги паст ерларда пахта хом-ашёси етиштирувчи фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини 2016 йилда жорий йилга нисбатан 22,8 млрд. сўмга ошириш кўзда тутилган бўлиб, бу ноқулай табиий шароитларда пахта хом-ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга моддий ёрдам кўрсатиш имконини беради.

Ягона ер солиғи ставкасини қишлоқ хўжалиги ерларининг қайта ҳисобланган норматив қийматига нисбатан 6% дан 0,95% га пасайтирилмоқда.

Давлат бюджетининг 2016 йилда республикамиз туман, шаҳарларини ободонлаштириш харажатлари ҳажми, қишлоқ жойларидаги йўлларни мукаммал ва жорий таьмирлаш харажатларини инобатга олган ҳолда ЯИМга нисбатан 0,4% миқдорида, жорий йилга нисбатан 1,17 баравар кўп маблағ йўналтирилиши мўлжалланган, бу эса шаҳар ва қишлоқларда тозалик ободонлаштириш ишларининг самарадорлигини янада кўплаган лоиҳаларнинг ижросини таьминлашга кўмак беради.

Бундан ташқари ахолини тоза ичимлик суви билан таьминлашга имкон яратилади.

Йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли вазирлик ва идора раҳбарларидан жавоб олдилар. Давлат бюджети маблағларини манзиллигини таъминлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан бир қатор тавсиялар берилиб, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталарининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 12831

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими