Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлиги

Иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлиги

Мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг муҳим шарти сифатида сўнги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар тарих кўзгусида узоқ истиқболга мўлжалланган стратегик ривожланишнинг йўналишларини белгилаб бермоқда. Айниқса, “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” асосида қонунчиликка, ҳусусан Конституцияга киритилган қўшимчалар изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилиши натижасида Парламент ваколатлари янада кенгайтирилди. Парламент фаолиятининг асосий йўналишларидан бири Давлат бюджетини кўриб чиқиш, депутатлар орасида муҳокама қилиш бўлса, иккинчидан мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида давлат бюджетининг мазмун-моҳиятини кенг оммага тушунтириш, амалга оширилаётган туб ислоҳотларни халқимизга етказишдан иборатдир.

Шу мақсадда, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси регламенти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ 2015 йилнинг 3 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил учун давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларига бағишлаб ўтказилган қўшма йиғилишда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат, фан, таълим, маданият ва спорт, соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича кўзда тутилган параметрлармуҳокама қилинди. Унда депутатлар, алоқадор вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб ижтимоий соҳасни замон талаблари асосида ислоҳ этиш ва ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси соғлиқни сақлаш, фан, таълим, маданият ва спорт, мусиқа ва санъат йўналишларида, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларида аниқ йўналтирилган стратегия ҳаётга татбиқ этилди. Пировардида ижтимоий соҳа тубдан янгиланиб, ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлардан тўла халос этилди, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техник базасига эга бўлган янги замонавий таълим муассасалари, спорт мажмуалари, маданият, театр ва кино муассасалари, мусиқа ва санъат мактаблари, соғлиқни сақлаш муассасалари, замонавий жиҳозланган қишлоқ врачлик пунктлари барпо этилди. Йиғилишда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қабул қилинган машҳур беш тамойили асосида бугунги кунда жаҳон миқёсида “Ўзбек модели” деб тан олинган стратегик тараққиёт дастури ва унинг иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификациялашнинг босқичма босқич олиб борилиши натижасида иқтисодиёт ўсишининг барқарор суръатлари таъминланганлиги, қатор йиллар давомида ялпи ички маҳсулот камида 8 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқиш ҳажми 8,1 фоизга ўсиши таъминланаётганлиги алоҳида таъкидланди. Депутатлар ижтимоий соҳа харажатларини молиялаштириш учун 2016 йилда Давлат бюджетидан умумий харажатларнинг 59,2 фоизи миқдорида маблағ ажратилишига эътибор қаратиб, айни пайтда дунё иқтисодиётида танглик кучайган, бюджет харажатларини қисқартириш масалалари юзага келган шароитда ҳам мамлакатимизда ижтимоий соҳа ислоҳотлари изчил давом эттирилиб, энг ривожланган давлатлардагидан кам бўлмаган шарт-шароитлар муҳайё этилаётганлигини эътироф этишди. Прогноз йилида таълим харажатлари ўтган йилга нисбатан 16,6 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 6,8 фоизни ташкил этиши юртимизда мазкур соҳа тараққиётига берилаётган эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Шу билан бирга, 2016 йилда таълим муассасаларини жорий сақлаш харажатлари бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ҳаражатларисиз ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4,8 фоизни ташкил қилади.

Давлат бюджетининг 2016 йилги лойиҳасида маданият муассасаларини сақлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш харажатларининг ҳажми жорий йилга нисбатан 1,16 баравар оширилган. Республиканинг тарихий-меъморий, ижтимоий-маданий ва туризм салоҳиятини эҳтиётлаб сақлашни таъминлаш, шунингдек янада оммалаштириш ва тарғиб қилиш мақсадида, мамлакатимиздаги маданий ва археология мероси объектларида консервациялаш ва реставрация қилиш ишларини ўтказиш бўйича дастурни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 22 млрд. сўм маблағ ажратиш таклиф этилмоқда.

Бу борада парламентимиз томонидан соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг изчил такомиллаштириб бориш, уларнинг ижро механизмларини кучайтиришга ва ижроси юзасидан доимий назоратни амалга оширишга эътибор қаратиб келинаётгани ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 23 январида бўлиб ўтган парламент палаталарининг қўшма мажлисида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг таъсирини оширишга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида алоҳида тўхталиб ўтган эди. Айни пайтда бу борада Қонунчилик палатаси қўмиталарида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Яъни, қонунларнинг бажарилиши устидан парламент назорати самарадорлигини янада ошириш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда.

Йиғилишда Фан соҳаси харажатлари 2016 йилги Давлат бюджети лойиҳасида жорий йилга нисбатан 1,36 бараварга оширилган ҳолда кўзда тутилган бўлиб, бу фанни янада ривожлантириш ва давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши давом эттирилиши алоҳида таъкидланди.

2016 йилда соғлиқни сақлаш харажатлари ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,8 фоизни ташкил этиб, мазкур тизимни ислоҳ қилиш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш юзасидан қабул қилинган дастурлар доирасида барча тадбирларнинг молиялаштирилишини таъминлаш имконини беради. 2016 йилнинг Давлат бюджети лойиҳасида соғлиқни сақлаш ташкилотларининг дори-дармон ва озиқ-овқат харажатлари 2015 йил тасдиқланган бюджетига нисбатан 1,15 баравар ўсиш билан назарда тутилиши таклиф этилмоқда. Давлат бюджетининг ижтимоий таъминот харажатлари жорий йилга нисбатан 1,16 баравар оширилиш кўзда тутилган.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига асосан энг зарур маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтиришни назарда тутган ҳолда бериладиган маҳсулотлар тўпламини қайта кўриб чиқиш йўли билан ёлғиз қарияларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва энг зарур маҳсулотлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга Давлат бюджетидан 5,2 млрд. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

2016 йилда кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ҳамда компенсация тўловларига Давлат бюджети харажатлари, аҳоли фаровонлигини ошириш ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдамнинг манзиллилигини кучайтириш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган чора-тадбирларга мувофиқ ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,1 фоиз миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда, – дейди Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Н.Раджапов, – шунингдек,фуқароларнинг ўз пенсияларига бўлган ҳуқуқларини шакллантиришда иштирокини ошириш, республика бўйича ўртача пенсия миқдорини кўпайтириш, иш стажини пенсия миқдори билан янада узвий боғлаш мақсадида ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган иш стажининг энг кам миқдорини босқичма-босқич 5 йилдан 10 йилга ошириш таклиф этилмоқда.

Депутатлар йиғилишда бюджетдан ташқари жамғармалар орқали соҳага ажратилиши кўзда тутилган лойиҳаларни ҳам муҳокама қилдилар. Жумладан, 2016 йилда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш Жамғармаси ҳисобидан таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш ва қайта тиклаш ишлари ва жиҳозлаш мақсадлари учун
1,5 трлн.сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилмоқда – дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси А. Абдуқодиров, -шундан, 28 та янги мактабларни қуриш, 339 та умумтаълим мактабларини реконструкция ва мукаммал таъмирлаш, уларни мебель, ўқув лаборатория асбоб-ускуналари ва спорт жиҳозлари билан таъминлаш режалаштирилган. Йиғилиш иштирокчилари 2016 йилнинг прогноз кўрсаткичларда 120 та академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ўқув ишлаб чиқариш устахонларини 1223 тўплам замонавий дастгоҳлар ва 661 тўплам инглиз тили фани хоналари учун мультимедия жиҳозлари билан таъминлашга етарли маблағлар йўналтирилиши кўзда тутилаётганлигини эътироф этишди. Бундан ташқари, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни зарур спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси орқали 98,9 млрд.сўм маблағлар ажратиб берилади. Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида мақсадида Давлат бюджети ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 2016 йилда 14 та олий таълим муассасаларининг 52 та объектларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Давлат бюджетининг 2016 йилги лойиҳаси муҳокамасида тегишли вазирлик, идоралар вакилларининг ахборотлари тингланди. Қизғин кечган баҳс-мунозараларда депутатлар бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни ҳамда жойларда қонунлар ижросини тўлиқ таъминлаш борасида амалий таклифларни билдирдилар.

Йиғилиш сўнгида муҳокама этилган масала юзасидан ҳар иккала қўмитанинг қўшма қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 24600

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими