Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Бизнеснинг ривожи йўлидаги янги омил

Бизнеснинг ривожи йўлидаги янги омил

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2015 йилнинг 20 августида кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан сиёсий партиялар фракциялари билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси вакиллари, ҳуқуқшунос-олимлар, тадбиркорлар, шунингдек журналистлар иштирок этди.

Парламент палаталарининг жорий йилнинг 23 январдаги қўшма мажлисида Давлатимиз раҳбари Олий Мажлис палаталарининг қонунчилик фаолиятини тартибга соладиган ҳуқуқий ҳужжатларда қонунларни ижрочиларга етказиш ва шунингдек, ҳуқуқни қўллаш ва амалга ошириш самарадорлигини албатта ўрганишни ва шу асосда парламент палаталарининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари дастурларига зудлик билан тузатишлар киритишни кўзда тутадиган меъёрий-ҳуқуқий механизмларни мустаҳкамлаш бугунги кунда долзарб вазифага айланиши даркорлигини таъкидлаб ўтган эди.

Конференцияда қайд этилганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, бошқарувнинг бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик ривожи йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш йўлида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ижро этиш ва мазкур ҳужжат билан тасдиқланган Дастурни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Конференция иштирокчилари қайд эганидек, мазкур ҳуқуқий ҳужжат хусусий мулк ҳимоясини мутлақо янги босқичга кўтаради. Зеро, унда ушбу масалани ҳал этишнинг комплекс ендошуви шакллантирилган. Ҳуқуқни қўллаш амалиётининг шундай механизми назарда тутилганки, у нафақат шерик сифатида давлатга нисбатан бўлган ишончнинг ошишига, балки бизнеснинг ривожи йўлида янги омил бўлиб хизмат қилади.

Хусусан, Қонунда давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, бундай фаолиятга қонунга хилоф равишда аралашиш, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш учун токи жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш орқали хусусий мулк ҳуқуқи кафолатлари кучайтирилган. Рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш тартиб-таомиллари, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бундай жараёнлар янада соддалаштирилган, тадбиркорлик субъектларининг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган. Бу шундан далолат берадики, давлат томонидан тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, имтиёз ва преференциялар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг барча шакллари ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Конференция ўз ишини шўъбаларга бўлиниб, давом эттирди. Хусусан, биринчи шўъба иштирокчилари мазкур Қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига, биринчи навбатда, тадбиркорларга етказишда давлат органларининг фаолиятини кучайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Маъруза билан чиқиш қилганлар тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда, уларнинг қонуний фаолиятига аралашмаслик кафолатларини таъминлашда ҳуқуқ-тартибот органларининг ўрни ҳақида ўзаро фикр алмашишди.

Ўз навбатида, иккинчи шўъба иштирокчилари тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларининг янада такомиллашуви ҳақида ахборотни аҳолига етказиш механизмларига алоҳида эътибор қаратишди.

По итогам конференции участники конференции выработали рекомендации, направленные на улучшение исполнения требований вступившего в силу закона, а также на дальнейшее усиление работы государственных органов в деле обеспечения надежной защиты частной собственности, субъектов предпринимательства, снятие преград для их ускоренного развития.

Конференция якунлари бўйича конференция иштирокчилари кучга кирган Қонуннинг қоида ва талабларини ижро этишни яхшилаш, шунингдек хусусий мулк, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашда давлат органлари фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқишди.



Кўришлар сони: 10780

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими